"Ювентус" ушбу ҳафтада Костич билан шартнома имзолайди
08 авг 2022 13:36
Янгиликлар
"Ювентус" ушбу ҳафтада Костич билан шартнома имзолайди
"Ювентус" ушбу ҳафтада "Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Филип Костичнинг трансферини амалга оширмоқчи.
Турин клуби 28 ёшли серб билан шахсий шартнома бўйича тўлиқ келишувга эришди. "Ювентус" айни дамда "Айнтрахт" билан музокаралар олиб бормоқда.
Томонлар келишувга яқинлар ва трансфер нархини келишишмоқда. "Айнтрахт" ўйинчи учун "Юве" таклиф қилаётганидан 4 млн евро кўпроқ хоҳламоқда.
Костичнинг немис клуби билан шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Ярим ҳимоячи ўтган мавсум "Айнтрахт" сафида барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 15та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар