

"Силва билан боғлиқ вазият менга Пирлони эслатиб юбормоқда. Уни ҳам ўз вақтида қарияга чиқариб қўйишганди. Лекин, у эркин агент сифатида жамоага келиб нималарга қодир эканлигини кўрсата олганди. Бу ажойиб трансфер бўлганди. Тиаго Силва зўр футболчи. Лекин, ҳозирча унинг режаларидан хабарим йўқ", - дейди Маротта.



