«Ювентус» Подольски ва Шакири билан музокара олиб бормоқда

Narzulla Saydullayev
23 авг 2014, 15:40
«Ювентус» трансфер ойнаси охирига қадар ҳужумни кучайтирмоқчи, деб хабар бермоқда Sky Italia журналисти Жанлука Ди Марцио.
Туринликлар «Бавария» билан Жердан Шакирининг ўтиши борасида музокара ўтказишмоқда. Германия клуби футболчисини 20 миллион евро эвазига сотиши мумкин. Бироқ «Ювентус» уни ижарага олиб кейинги йил сотиб олмоқчи.

Туринликлар «Арсенал» ярим ҳимоячиси Лукас Подольскига ҳам эътибор қаратишди. Душанба куни клуб раҳбарияти «канонирлар» футболчининг вакиллари билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» Подольски учун 12 миллион евро сўрамоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru