“Ювентус” ўз майдонида кетма-кет 25-ғалабани нишонлади

Aslanov Jasurbek
18 дек 2016
Италия чемпионатининг 17-турида ўз майдонида “Рома”ни (1:0) таслим этган “Ювентус” “А” серия баҳсларида ўз майдонида кетма-кет 25 ғалабасини тантана қилди.

Шу тариқа Турин суперклуби 2013-2014 йилги мавсумдаги рекордини такрорлади. Бу галги ғалабали серия 2015 йилнинг 4 октябрида “Болонья”ни (3:1) мағлуб этиш билан бошланганди. Миллий чемпионатдаги 25 та ғалабага эришиш учун “Юве” рақиблари дарвозасига 59 та гол киритди. Ўз дарвозасидан эса атиги 9 та гол ўтказиб юборди.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia