"Ювентус" МЮ футболчисини ижарага олишни истамоқда

Mirjalol Normatov
10 окт 2021, 10:16
Ярим ҳимоячи Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, у "Ювентус" қизиқишлари доирасида. Клуб спорт директори Федерико Керубини нидерландияликнинг агенти билан гаплашиб кўрган.

"Бьянконери" ван де Бекни сотиб олиш имконияти билан ижарага олмоқчи. Айни дамда ван де Бекка "Ньюкасл" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ушбу мавсумда 24 ёшли футболчи МЮ таркибида 3 ўйинда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira