UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  2 23:05Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома" (Онлайн натижа)  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  7 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  3 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  12 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9 20:58"Реал Мадрид" Хаби Алонсо билан келишувга яқин турибди  9 20:34Ўзимизнинг карикатура: ОЧЛдаги "Туташ тақдирлар"  4 20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  4 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  28 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  4 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  2

"Ювентус", "Милан" ва "Наполи"га гол урган "пивочи" Янгиликлар

"Ювентус", "Милан" ва "Наполи"га гол урган "пивочи"

Бундай футболчилар ҳақида мақолалар деярли ёзилмайди. Шунингдек, уларни камдан-кам ҳолда буюк ўйинчилар билан таққослашади.

Италия тупроғи жуда гўзал воқеаларга бой ҳисобланади. Бу ерда гадолар шох бўлгани ёки аввал жуда қийин ахволга тушиб, ундан матонат билан чиқиб кетган инсонлар ҳақида кўплаб мисоллар топиш мумкин. Бу борада улар билан фақат икки мамлакат рақобатлашиши мумкин — Аргентина ва Бразилия.

У 1987 йил 6 август куни Апулия туманидаги Альтамура коммунасида дунёга келди. Бу маскан Италиянинг жанубида жойлашган. Футболдаги фаолиятини Апулия ҳаваскорлик чемпионатларида бошлади: аввалига "Торитто" номли клубда, кейин эса "Альтамура"да ўйнади. Бу ярим профессионал даражадаги жамоа бўлиб, у ерда асосан қизиқиши ва футболни асосий касбга айлантирган ўйинчилар фаолият юритар эди. Унинг оиласи бой эмасди. Лекин ота-онаси фарзанди профессионал футболчи бўлиши учун қўлидан келганини қилиб беришга тайёр эди. Қизиғи шундаки, унинг болаликдаги кумири Алессандро Дель Пьеро бўлган. Аммо унинг ҳаётини умуман бошқа ўйинчи ўзгартириб юборган.

Унинг ёшидаги футболчилар кучлироқ, ҳеч бўлмаса Б Серияда ўйнайдиган клуб излайди. Аммо у 20 ёшида "Нойкаттаро"нинг энг яхши тўпурари бўлди. Бу ўйинчининг профессионал фаолиятида С2 Серияда дебют қилган клуби эди. Аммо банкротга учрагани туфайли бу клуб йўқ бўлиб кетган. Футболчи у ерда бир мавсумдан кўп қолмади. Бугунги қаҳрамонимизнинг исми Франческо Капуто. 31 ёшли ўйинчи А Серия клуби "Эмполи" ҳужумчиси ҳисобланади.

Капутонинг футболчилик ҳаётида икки нарса тубдан ўзгартириб юборди: "Бари"га бориши ҳамда Антонио Конте билан бўлган учрашув. У "Нойкаттаро" 29 ўйинида 11та гол уришга муваффақ бўлган. Шу билан у "Бари"нинг эътиборига тушган. Ўша вақтлар "Ювентус", "Челси" ва Италия термасининг бўлажак бош мураббийи Антонио Конте ушбу жамоани бошқарарди. У пайтлар Франческо 21 ёшда эди. "Бари"нинг ўша мавсумдаги (2008/2009) ҳужумчиси бразилиялик Пауло Баррето эди. Капуто эса Давиде Ландцафаме ва белорусиялик Виталий Кутузов галма-галдан майдонга тушарди. Капуто бу жамоадаги биринчи мавсумида 10та гол урди, "Бари" эса юқорироқ чўққига чиқишга муваффақ бўлди. Аммо италиялик "Салернитана"га ижарага бериб юборилди. А Серия аутсайдер жамоаси бўлган "Бари" эса элитадан чиқиб кетди. Антонио Конте ўйинчига яна бир имкон бериб, уни "Сиена"га чақирди.

"Жаноб Конте мен учун жуда муҳим инсон эди, айниқса "Бари"га биринчи келган пайтларим менга катта ёрдам берган. Мен унинг талабларини яхши тушуниб олиш учун қайта-қайта савол берардим. У ажойиб мураббий, лекин кўп нарсаларни талаб қиларди. У мени илк бор "Сиена"га чақирганида, менга бироз осонроқ бўлган. Чунки унинг тактикаси, ҳужумчилар билан ишлаш услубини билардим. Умуман олганда, ҳам техник, ҳам тажриба томондан ундан анча нарсани ўргандим. Унинг олдида қарздорман”.

У мавсумнинг асосий ўйинчиларидан бири бўла олмади. Аммо майдонга тушган дақиқалари етарлича бўлди. "Сиена" жуда кучсиз клуб эмасди, лекин Капуто жамоанинг 14 ўйинида 3та гол урди. Ёзда Б Серияга қайтган "Бари” уни яна қайта чақирди. Ўйинчи бу клубда икки мавсум давомида 26 гол уришга муваффақ бўлди.


Италияда ўша машхур Кальчополи жанжалидан сўнг яна бир букмекерлик конторалари аралашуви бор тўпалон юзага келди ва мамлакат бўйлаб ўнлаб футболчилар сўроқ қилинди. Эътиборли жиҳати, улар орасида нафақат ярим профессионаллар, балки анчагина машҳур фамилияларни ҳам кўриш мумкин эди. Улар орасида "Торино", "Болонья" ва Бельгия термаси собик дарвозабони Жан-Франсуа Жийе ҳамда "Милан", "Парма" ва "Сампдория"нинг порлоқ ўйинчи белорусиялик Виталий Кутузов бор эди. Биринчиси, 3 йил 7 ой, иккинчиси эса 3 ярим йилга дисквалификация қилинди. Бундан Франческо Капуто ҳам четда қолмади.

Маълум бўлишича, Антонио Конте ("Бари"да) бир нечта баҳсларни келишган тарзда ўйнаган экан. Мураббий эса кейинроқ "Ювентус"далигида, баъзи версияларга кўра, ўйинчилари учрашувда атайин ютқазиб беришларини билган, лекин бу ҳақида тегишли идораларга хабар бермагани учун дисквалификация муддатини ўтади. Бу ишда Капуто ҳам айбдор деб топилган. Аввалига, Франческо ва “Бари”нинг 13та ўйинчиси Лука Фаско ва Массимо Ганчидан ўйинда мағлуб бўлиш шарти билан пул олган дейилди. Натижада FIGC миллий интизом қўмитаси уни уч ярим йилга дисквалификация қилди, апелляция берилганидан кейин ҳам муддат қисқартирилмади. Аммо 2014 йил бошида дисквалификация бир йилга қисқартирилди. 2016 йил майда Капуто бутунлай оқланди.

"10 йил олдин мен ўз орзусини рўёбга чиқараётган йигит эдим: "Бари"да профессионаллар билан ўйнардим. Раноккьидан ташқари, бутун жамоани ўйинни сотганликда айблашди. Аммо кийиниш хонасида бошқаларга қараганда, сенаторлар каттароқ кучга эга эди. Мени ҳимоя қилган ҳамда машғулот қилиш имкониятини берган "Бари" ва Анжелоццидан миннатдорман. Шунингдек, менга доим ишонч берган ва доим қўллаб-қувватлаган оилам борлигига минг шукур", – дейди Капуто “La Gazzetta dello Sport”га берган интервьюсида.

Ўйинчи фаолиятининг энг яхши палласида жазоланди. Натижада у 2013/2014 йилги мавсумни бутунлай ўтказиб юборди. Аммо машғулотдан тўхтамади. У “хўрозлар” таркибига ажойиб формада қайтди. Б Сериядаги кейинги тўрт мавсумда ("Бари", "Виртус Энтелла" (икки йил) ва "Эмполи") Капуто 10тадан кам гол урмади. (10, 17, 18 ва ўтган мавсум 26та).

2017 йил 1 апрель куни у профессионал даражада ўзининг 100-голини уришга муваффақ бўлди. 18 август куни эса "Виртус Энтелла"дан "Эмполи"га ўтди. “Адзурри” ўйинчи учун 2,8 млн евро тўлаб, тўрт йилга мўлжалланган ярим миллионлик шартнома беришди. Франческо доим амбициялари ҳақида гапирарди ва “Бари” билан А Сериядаги 20 ўйин кучли ўйинчи бўлиб кетиш учун жуда кам деб ҳисобларди. Шу сабабли, у "Эмполи"ни танлаганди. “Кўклар” иккинчи дивизионда 26та гол уриб, турнирнинг энг яхши тўпурарини ўз сафларига қўшиб олишди. Капуто эса — орзулари рўёбини кўраётганидан хурсанд эди. "Эмполи" Б Сериянинг биринчи поғонасини эгаллади ва автоматик тарзда элитага қайтди. Уларга нафақат Капутонинг голлари, балки бош мураббий ўзгаргани ҳам бу даражага эришишларида ёрдам берди: Винченцо Виваринининг ўрнига лавозимини "Рома"нинг собиқ бош мураббийи Аурелио Андреаццоли эгаллади. Бугунги кунда “Эмполи” вакиллари сўнгги йиллардаги энг ажойиб ишлари ҳақида сўраса, деярли ҳамма шундай жавоб беради: "Альфредо Доннарумма и Франческо Капуто!".

"Бу фаолиятимдаги энг муҳим палла. Тўп тепиб юрган болалик вақтимда, оғир пайтлар эди, хаётдаги қийин танловимни қилишим керак эди, буни фақат спортсмен одамгина тушуниши мумкин. Ҳеч қачон таслим бўлиш керак эмас."

Ҳозирда Франческо Капуто А Серияга бутунлай тайёр. 31 ёшли йигит ҳаётда кўп нарсани кўрди ва ажойиб натижаларга эришмоқда. У ўз олдига катта вазифалар қўймайди, аммо муваффақиятнинг қадрини яхши билади. Жузеппе Якини унга ишонади ва Капуто "Эмполи"да 20та ўйиннинг барчасида майдонга тушган икки ўйинчининг бири ҳисобланади. У “Эмполи” таркиби 9 гол урди. Шунингдек, унинг голларидан "Милан", "Наполи" ҳамда мамлакат чемпиони "Ювентус" ҳам “азият чекмоқда”. Б Серияда 300 ўйинда 118 гол урган ўйинчи энди А Серияда исмини зархал ҳарфлар билан ёзиш вақти келди, чоғи. У буни 8 йил кутди ва имкониятидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

"Мен “Эмполи”да идеал муҳитни топдим: бу ерда инсонлар билан муносабатим яхши. Шаҳарни ҳам жуда яхши кўраман. Шунинг учун, бу ерда ўзимга уй ҳам сотиб олдим".

Қизиғи шундаки, Франческо Капутонинг футболдан ташқари яна бошқа ишлари ҳам бор — у дўстлари билан пиво тайёрлайди. "Бу иш билан шуғулланиш ғояси бирдан пайдо бўлган. Тушлик пайти эди. 3та оғайни суҳбатлашиб ўтирган эдик. Пиво тайёрлайдиган билан келишиб, таркибини тўғри топмагунимизча, бир неча марта ишни синовдан ўтказдик. У пастеризация ҳам қилинмаганди, фильтрланмаганди ҳам. Пиво ширин бўлишига қарамай, бироз аччиқ ва цитрус мазаси ҳам бор эди. Биз уни Перужада ишлаб чиқарамиз. Маҳсулотимизни фақат ресторанлардан топиш мумкин. Среди наших Мижозларимиз орасида машҳурлар ҳам бор. Шунингдек, яқин кунларда чет элдан ҳам бизга таклиф тушди. Масалан, Калифорниядан”. Бу ўйинчининг футболдан кейинги ҳаёти ажойиб бўлишига шубҳа йўқ.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика