UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21"Челси" шу қишда Санчо билан шартнома имзолашига ишончи комил  0 10:58Флик Алабани "Бавария"да сақлаб қолмоқчи  0 10:26"Реал" Погба бўйича янги таклиф тайёрлади  5 10:01Фернандо Торрес фаолиятини якунлагандан сўнг регбичига ўхшаб қолди  4 09:41Интервью. Элдор Шомуродов: "Ўтган кунни тезроқ унутишга ҳаракат қиламан"  14 09:25"Бенфика"да коронавирусга чалинган 18 нафар инсон бор  0 09:01Кике Сетьен: "Барселона" менга ҳали тўламади"  4 08:37Пакета Ла Лигадан тушиб кетишга асосий даъвогарлардан бири бўлган "Уэска"га бош мураббий бўлди  0 08:15Роналду "Реал" президенти Перес билан учрашув ўтказди  17 07:55ЛаЛига. "Алавес" - "Севилья" 1:2  0 07:50МЮ аргентиналик футболчи учун 12 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 07:50АПЛ. "Лестер" - "Челси" 2:0  1 07:45Бундеслига. "Байер" - "Боруссия Д" 2:1  0 07:40АПЛ. "Вест Хэм" - "Вест Бромвич" 2:1  0 07:25Карикатура: А Сериядаги ҳозирги ҳолат  5

Италия Кубоги. Экстра таймларгача етиб борган баҳсда "Женоа" "Ювентус"га мағлуб бўлди Янгиликлар

Италия Кубоги. Экстра таймларгача етиб борган баҳсда "Женоа" "Ювентус"га мағлуб бўлди

Италия кубоги нимчорак финал доирасидаги навбатдаги учрашув старт олишига оз фурсат қолди.

"Ювентус" – "Женоа" 3:2

"Альянц Стэдиум"

Голлар: 1:0 – 2 Кулусевски, 2:0 – 23 Мората, 2:1 – 28 Чиборра, 2:2 – 74 Мелегони, 3:2 – 104 Рафья.

"Ювентус" – Буффон, Кьеллини (Бонуччи, 65), Дрэгушин, Демирал (Данило, 65), Уэсли (Роналду, 88), Артур, Бентанкур (Рабьо, 46), Кулусевски, Портанова (Рафья, 77), Бернардески, Мората.

"Женоа" – Палеари, Гильоне, Гольданига, Бани, Чиборра (Эбонг, 112), Ровелла, Мелегони (Радованович, 105), Пьяца, Лерагер, Думбрэвану (Малес, 97), Скамакка.

Огоҳлантиришлар: Бентанкур (25), Думбрэвану (29), Гильоне (41), Гольданига (90), Бани (116), Ровелла (119).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

119. Ҳеч "Ювентус" вақтни чўзганини кўрганмисиз, айниқса "Женоа"дек жамоага қарши. Ҳа, улар бугун шу ишга қўл уришмоқда.

118. "Женоа" футболчиси Равелла Рафияга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.

114. Лерагер ажойиб вазиятни йўққа чиқарди. Унинг зарбасидан сўнг тўп мезбонлар дарвозаси устидан ўтиб кетди.

111. Палиари! Кулушевскининг яқин масофадан берган зарбасини "Женоа" посбони қайтаришга эришди.

110. "Ювентус" тезкор қарши ҳужумга ўтди ва Роналдунинг кучсиз паси 4га 2 вазиятни йўққа чиқарди.

108. ЗАРБАААА! Бурчакдан узатилган тўпни Радованович дарвозага йўллади, "Юве" футболчиси Артур тўпни чизиқ устидан қайтариб қолди.

106. Иккинчи экстра тайм бошланди.


ТАНАФФУС!

105. ГОЛ! РАФИЯ! Захирадан ўйинга қўшилган Ҳамза Рафия Моратанинг узатмасидан сўнг рақиб жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан фойдаланиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

102. Роналду жамоадошидан унга ўтган тўпга ўзи истаганидек зарба бера олмади.

96. ЗАРБААА! Рабьонинг бош ва оёқ билан берган зарбалари муваффақиятсиз чиқди. Биринчисида посбон сейв ижро этди, иккинчи зарба ноаниқ бўлди.

94. "Ювентус"нинг қарши ҳужуми Моратанинг чап оёқдаги зарбаси ва сейв билан якун топди.

93. СКАМАККА! Унинг зарбаси Бернардескига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси эса омадсиз якун топди.

91. Экстра таймлар бошланди.


УЧРАШУВНИНГ АСОСИЙ ВАҚТИ ЯКУНЛАНДИ! ЭКСТРА ТАЙМ КЎРАМИЗ!

90+2. Роналдунинг зарбасидан сўнг тўп "Женоа" дарвозаси устидан ўтиб кетди.

90+1. Роналду рақиб жарима майдончаси ён чизиғи устида стандарт ишлаб олди.

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Роналду рақиб посбони билан бирга-бир чиқишга яқин эди, аммо "Женоа" ҳимоячиси бунга имкон бермади.

88. Ўзгариш: Усэли ўрнига Криштиану Роналду майдонга тушди.

83. Криштиану Роналду кийинишни бошлади. "Ювентус"га унинг ёрдами керак. Шомуродов эса ҳали ҳам кўринмади.

74. ГООООЛЛЛ! "ЖЕНОА" ҳисобни тенглаштирди! 2:2! Мелегонининг супер зарбасини Буффон қайтара олмади.

70. Скамакканинг жарима зарбасидан сўнг тўп дарвозага эмас, трибунага учиб кетди.

67. Мезбонларнинг ўзгаришларидан сўнг "Женоа" ҳужумга ўта бошлади, аммо Турин клуби ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишмоқда.

65. "Ювентус" сафида ўзгариш: Демирал ўрнига Данило, Кьеллини ўрнига Бонуччи майдонга тушди.

62. "Ювентус" тезкор қарши ҳужум амалга оширди, аммо Мората тўпни ўзида сақлаб, пас бермай, дарвозани ишғол қилишга урингани учун вазият голсиз якун топди.

56. Ушбу босқич (1/8 финал) битта ўйиндан иборат. Агар асосий вақт дуранг билан якун топса, иккита 15 дақиқалик эсктра тайм ва пенальтилар сериясини кўришимиз мумкин.

53. ЗАРБАААА! Пьяцанинг суперзарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. Хатто Буффон ҳам тўпни кузатишдан бошқа ҳеч нарса қила олмади.

50. "Ювентус" ҳужумчиси Альваро Мората қаршисидаги рақибини алдаб ўтди ва яна ўткир бурчакдан "Женоа" дарвозасини ишғол қилишга уринди ва бу сафар ҳам Палеари сейв ижро этди.

46. Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи бўлим бошланди. "Ювентус" бўлимни ўзгариш билан бошлади. Бентанкур ўрнига Рабьо майдонга тушди.


ТАНАФФУС!

44. ГОЛ, аммо яна ОФСАЙД! "Ювентус"нинг навбатдаги голи офсайд туфайли ҳисобга олинмади.

42. Захирадаги Роналду машғулотларни бошлаб юборган, аммо ҳозирча бизга Шомуродовни кўрсатишмади.

38. Мората тўпни рақиб жарима майдончаси ичидаги Кулушевскига узатди, бироқ Деян тўпга ета олмади.

36. Стандарт узатма орқали бошланди, аммо ушбу ҳужумнинг сўнгги зарбаси ноаниқ бўлди.

35. "Женоа" рақиб жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб олди.

32. ГОЛ, аммо у ҳисобга олинмади! Ҳакам офсайд бор эканлигини кўрсатди. "Ювентус" сафида Артур гол урганди, бироқ олдинроқ Мората офсайдда қолиб кетгани учун гол бекор қилинди.

30. Бернардескининг яқин масофадан ва ўткир бурчакдае берган зарбасини посбон қайтарди.

28. ГООООЛ! ЧИБОРРА! Ҳисоб қисқарди! Қанотдан узатилган тўпни 99-рақамдаги Чиборра боши билан дарвоза тўрига жойлади.

25. Зарбалар бўйича ҳисоб 10-1. Ким олдинда эканлигини билсангиз керак. Ҳа, "Ювентус".

23. ГОЛ! МОРАТА! Бентанкур тўпни марказроқдаги Кулушевски узатди, Деян эса тўпга бир тегиниш билан Альарони Палеари билан бирга-бир чиқарди. Испаниялик форвар чап оёғи билан дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди.

21. Ўйин темпи бироз пасайди ва сўнгги 5 дақиқа ичида тўп учун кураш майдон марказида кечмоқда.

17. Кулушевскида ажойиб вазият бўлди, аммо у пас бериш ўрнига дарвозани ишғол қилишга уринди. Уриниш эса бурчак зарбаси билан якун топди.

16. ЗАРБА! Мората ўткир бурчакдан Палеари дарвозасига зарба берди ва кутилганидек посбон сейв ижро этди.

13. ЗАРБААААА! Бентанкурнинг ажойиб узатмасидан сўнг Кулушевски "Женоа" дарвозабони билан бирга-бир қолди. Ушбу дуэлда посбон ғолиб чиқди.

13. Чиборра ажойиб пасни амалга оширди, аммо унинг жамоадоши бу ғояни тушунмади.

9. Учрашувнинг ҳар бир дақиқасида "Ювентус" вазият яратмоқда. Бу сафар Уэсли ўзи бошлаган ҳужумни ўзи зарба билан якунлади. "Женоа" посбони тўпни ушлаб олди.

8. Жарима зарбаси узатмага айланди, аммо Демирал тўпни майдонда сақлаб қола олмади.

7. Ровелла ўз жарима майдончаси яқинида Кьеллинини йиқитди. Гол уриш учун қулай стандарт вазият.

6. Мората "Женоа" майдончасида йиқилди, аммо ҳакам пенальти йўқлигини кўрсатди.

5. Скамакка чап қанотдан марказроққа сурилди ва Буффон дарвозаси томон зарба беришга уринди, аммо ҳимоячилар ҳалал бергани учун зарба кўнгилдагидек чиқмади.

4. "Женоа" тезда жавоб қайтаришга уринди, аммо Чиборранинг узатмасини "Ювентус" ҳимоячилари майдондан ташқарига чиқариб юборишди. Бурчак зарбаси эса муваффақиятсиз якун топди.

2. ГОЛ! Деян Кулушевски ҳисобни очди! Кьеллинининг ажойиб узатмасини Кулушевски аниқ зарба билан голга айлантирди. "Женоа" ўйинни тезкор гол ўтказиш билан бошлади.

1. Учрашув бошланди.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ва Криштиану Роналду мазкур ўйинни заҳира ўриндиғида бошлашади.

"Ювентус" - "Женоа" учрашувини томоша қилиш учун ҲАВОЛА 

Рейтинг: -55   

Фикрлар

+19   
14 янв 00:03:36
Шахобиддин Мухаммад
Islom Farhodov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kormayapsanmi Yuve 2-tarkibini Tashagan Ronaldo Dam Olayapti Asosiy Un Kurashmaydi Unda Butun Umrlik Asosiy Tarkib Ato Etilgan
Ким бўлсанг ҳам сенсирамай гапир, балки сендан анча каттадирман, Роналду билан мени ишим йўқ шунчаки у ҳам мана захирада дедим, уни камситиб айтганим йўқ, қолаверса Роналдуми ё Месси ҳеч қачон бир умрлик асосий таркиб ўйинчиси бўлолмайди. Унақ ўйинчи йўқ укам. Мен 35 йилдан бери мухлисман.
+15   
14 янв 03:13:52
Миллиардер
Бу тренир Элдорни тушурсам мободо год уриб куйса Юве опкетиб колади деб куркканидан тушурмади.
+14   
13 янв 23:56:01
football4fans
Do'stlar zahirada qolishi bu Eldorning muhimligidan! Seria A ga kuch berish kerak.
+8   
14 янв 01:01:51
Шахобиддин Мухаммад
Islom Farhodov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ey churban Ronaldo bilan Messi Agar Ozi Hohlasagina Zahirada qoladi bomasam faqat asosiy
Укам одам эмас экансан, сенга бошқа гапим йўқ...
+6   
13 янв 23:59:41
Esanov Muhammadali
Menimcha Eldorni Atalantaga qarshi o'yinga tayyorlash uchun tuwurmadi, chunki Juventus bn o'yinda Juventus favorit, asosiysi B seriyaga tuwub ketmaslik, iwonaveringizlar Eldor Jenoani asosiy o'yinchiga aylanib boldi
+6   
13 янв 23:58:20
Davronov Nodirbek
Shomurodov asosiy tarkib futbolchisi shunga dam beryapdi destro ikkisiga
+5   
13 янв 23:56:32
Super Frankie
Манимча иккинчи тайм бошида тушади. Шуниси хам яхши чунки бир тайм максимал куч билан уйнаб беради. Тактика туфайли захирада. Омад Элдор !
+4   
14 янв 02:21:16
Миллиардер
Давай Элдорни тушур ва Ювени кубокдан чикариб юбор))))
+4   
13 янв 23:59:23
J1
Asosiy o'yinchisini asosiy ish ya'ni chempionatda qolish uchun kurashga olib qo'yibtida. Shomurodov tushmaganligi unga ishonch va umid yuqori ekanligini anglatadi
+4   
13 янв 23:55:04
Шахобиддин Мухаммад
Майли захирадан бўлса ҳам тушиб гол ўрса бўлди, мана Роналду ҳам захирада экан-у.
+3   
14 янв 03:08:57
... ....
Интернетти бу ишлашида куриб булармиди яна шахарни уртасидая
+3   
14 янв 02:33:18
Рахматилло Исманов
Ювентус секин аста асоси футболчиларини майдонга тушурмокда!
+3   
14 янв 00:52:04
SAIDAKOʻOʻ
Õyin 2chi daqiqada tugadmi diman
+3   
14 янв 00:36:31
Mirzaaxmed Mubarakov
Шахобиддин Мухаммад фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ким бўлсанг ҳам сенсирамай гапир, балки сендан анча каттадирман, Роналду билан мени ишим йўқ шунчаки у ҳам мана захирада дедим, уни камситиб айтганим йўқ, қолаверса Роналдуми ё Месси ҳеч қачон бир умрлик асосий таркиб ўйинчиси бўлолмайди. Унақ ўйинчи йўқ укам. Мен 35 йилдан бери мухлисман.
Фикрларидан маълум ёш болалиги
+3   
14 янв 00:25:58
Nizom Nurmuxammadov
Дженоа хам 2-составини ташлабди демак максад А Сериа, кубок керак эмас асосий ўйинчиларга дам берилган, кўрамиз охири нима бн тугар экан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика