

"Calciomercato" нашри хабарига кўра, Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жан январда клубни тарк этиши ойдинлашган. 25 ёшли германиялик футболчи ўйин амалиёти камлиги туфайли "кекса синьора" лагерида ортиқ қолмоқчи эмас. Дортмунднинг "Боруссия"си футболчини сотиб олишга тайёр. Айтишларича, томонлар аллақачон шартнома шартларини ўзаро келишиб олишган. Жаннинг трансфери 25 миллион еврога бахоланмоқда.




