"Ювентус" Эмре Жаннинг нархини эълон қилди
03 дек 2019 22:19
Янгиликлар
"Ювентус" Эмре Жаннинг нархини эълон қилди
Calciomercato нашри хабарига кўра, Туриннинг "Ювентус" клуби германиялик ярим ҳимоячи Эмре Жанни қўйиб юборишга тайёр.
25 ёшли футболчининг асосий таркибда доимий ўрни йўқ, шу туфайли унинг ўзи ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас. Футболчи учун "Манчестер Юнайтед", ПСЖ ва "Боруссия" клублари даъвогарлик қилишмоқда. "Ювентус" раҳбарияти футболчини 35 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, Жаннинг "кекса синьора" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар