

27 ёшли италиялик футболчи бир йил ижара асосида "Лион"да тўп тепади.
Get French Football News нашри хабариша кўра, мазкур битим "Лион" устози Руди Гарсиянинг илтимосига биноан амалга оширилган. У жамоа раҳбариятида мудофаанинг ҳар икки қанотида ўйнай оладиган фулбек олиб келишни сўраган.

Де Шильо Италия чемпионатининг ўтган мавсумида 9 та ўйин ўтказган эди.



