

“Челси” Алваро Мората трансферига Гонсало Игуаинни ҳам қўшишни сўради. Аммо Турин клуби “Милан”да ижарада бўлган ҳужумчисини мазкур трансферга қўшишни истамади. Аксинча, Моратани тўғридан тўғри сотиб олишни маъқул кўришини маълум қилган.
“Юве” Игуаин борасида қарор чиқаришни “Милан”да қолдирди. Агар “россонерилар” маъқул кўрса, Гонсало мавсум охирига қадар Миланда қолади. Агар уни сотиб олишни хоҳлашса, мавсум якунида 36 млн евро тўлашларига тўғри келади.
Игуаиннинг ўзи эса Сарри қўл остида “Челси”да тўп суришни истамоқда. Вақтида ҳужумчи у билан “Наполи”да бирга ишлаган эди.



