

"Халл Сити" — "Манчестер Юнайтед" 2:0
Голлар: 17 - Семи Ажайи, 38 - Нобель Менди
“Халл Сити”: 19. Константинос Цолакис, 2. Льюи Койл (18. Коди Драмех, 71’), 6. Семи Ажайи (17. Патрик Макнейр, 65’), 32. Нобель Менди (22. Лукас Херрингтон, 64’), 3. Райан Жилз (23. Мэтт Таржетт, 85’), 15. Жон Иган, 27. Реган Слейтер, 25. Мэтти Крукс, 21. Эллиот Страуд (7. Лиам Миллар, 71’), 10. Муҳаммад Беллуми, 9. Оливер Макбарни.
Захира: 12. Диллон Филлипс, 14. Йенс Хьертё-Даль, 29. Люка Гурна-Дуат, 26. Киран Дауэлл.
“Манчестер Юнайтед”: 1. Сенне Ламменс, 5. Харри Магуайр, 26. Эйден Хевен, 23. Люк Шоу, 3. Нуссайр Мазрауи (2. Диогу Далот, 80’), 18. Юри Тилеманс (37. Кобби Майну, 67’), 17. Андрей Сантос (30. Беньямин Шешко, 67’), 8. Бруну Фернандеш, 10. Матеус Кунья (31. Ши Лэйси, 80’), 13. Патрик Доргу (9. Маркус Рэшфорд, 46’), 19. Брайан Мбемо.
Захира: 12. Карл Дарлоу, 6. Лисандро Мартинес, 15. Лени Йоро, 11. Жошуа Зиркзее.
Огоҳлантиришлар: 34 - Патрик Доргу, 42 - Мэтти Крукс, 90+6 - Лиам Миллар
90+6. Ўйин якунланди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
84. Магуайрнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўпни Цолакис ушлаб олди.
81. Ҳаволатиб узатилган тўпни Шешко бош билан дарвозага йўллай олмади…
78. Мбемо дарвозабон билан қарийб бирга-бир вазиятга чиқиб борди, унинг зарбасини эса Цолакис қайтарди!
76. Мбемонинг зарбаси хавфли, лекин ноаниқ бўлди.
74. Фернандешнинг пас аралаш зарбаси ноаниқ бўлди.
73. Драмехнинг ерлатиб берган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди…
69. Айни вақтда Льюи Койлга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бундан аввалроқ иккинчи гол муаллифи Менди ҳам жароҳат олганди. Мавсум бошидан…
67. Мазрауи жуда қулай вазиятдан зарба берди, бироқ аниқлик етишмади.
66. МЮ марказдан, ўнгдан ҳужумларни кўпайтирмоқда, аммо бирортаси хавфли вазиятга айланиб кетмаяпти. Боиси, “Халл Сити” ҳимояда мустаҳкам ўйнамоқда.
62. Энди зарба навбати - Беллумига. Бироқ бу сафар ноаниқ бўлди.
59. Брунунинг узоқдан йўллаган зарбаси аниқ бўлди, тўпни Цолакис ушлаб олди.
51. Хевеннинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
46. Рэшфорд бир мавсум “Барселона”да ўйнаб келгач, МЮга қайтди ва ўйинга қўшилди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+2. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
44. Доргунинг бош билан йўллаган зарбаси ўта ноаниқ бўлди.
43. Бўлим сўнггида МЮ ҳужумлар сонини оширишини кутгандик, бироқ бу ўхшамаяпти.
39. МЮнинг ҳолати янада қийинлашди. Камбэк кўрамизми?

38. ГОЛ! Менди ҳисобни иккитага оширди! Жарима зарбасидан ҳаволатиб узатилган тўпни Нобель бош билан дарвозага жойлаб қўйди!
35. Мбемонинг акробатик услубда берган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.
29. Ўнг қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Доргу дарвозага тўғрилаб қўймоқчи эди, бироқ, ўхшамади…
25. Доргунинг дарвоза томон йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.
21. Мезбонлар тўхтамоқчи эмас: Беллумининг кучли зарбаси ноаниқ бўлди.
18. МЮ гол ўтказиб юборди биринчи, буёғига жамоа қандай ҳаракатланар экан?!

17. ГОЛ! Ажайи ҳисобни очди! Бурчакдан узатилган тўпни Макбарни дарвозага йўллади, Сенне қайтарди, сўнг қайтган тўпни Семи дарвозага киритди!
16. “Халл Сити”дан яна бир ҳужум ва бу сафар ҳам зарбани Ламменс бартараф этди!
15. Ҳужум навбати энди мезбонлардан: ҳаволатиб узатилган тўпни Макбарни боши билан дарвозага йўллади, Ламменсдан сейв!
13. Мбемонинг кучли зарбасини Цолакис бартараф эта олди!
7. Илк дақиқаларни МЮ фаол бошлади, тўп назорати уларда.
1. Биласизми, дўстлар, айни вақтда биз кўриб турган учрашувда ёмғир ёғмоқда. Туманли албионь дегани шу бўлади. Тошкентда эса ҳаво ҳарорати 32 даража иссиқ.
1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛ 1-тур доирасидаги "Халл Сити" — "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.



