Малком "Ал Жазира"га ўтди

22 авг 2026, 12:20
“Ал Ҳилол” собиқ ҳужумчиси Малком фаолиятини БАА чемпионатида давом эттиради.

29 ёшли бразилиялик футболчи "Ал Жазира" билан эркин агент сифатида шартнома имзолади. Бу ҳақда БАА клуби матбуот хизмати маълум қилди. Келишув тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.

Аввалроқ жума куни Малком 2023 йилдан бери ўйнаган Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби билан шартномасини бекор қилган эди. Шу вақт ичида бразилиялик футболчи 139 та ўйин ўтказиб, 47 та гол урди ва 41 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: jc.ae