UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  4 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  13 19:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  2 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  60 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  27 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0

"Ювентус" "Аталанта"нинг бир йўла 3 футболчисини олиб келмоқчи Янгиликлар

"Ювентус" "Аталанта"нинг бир йўла 3 футболчисини олиб келмоқчи

"Ювентус" "Аталанта"нинг 3 футболчисига қизиқиш билдирмоқда.

Улар: ҳимоячи Жоржо Скальвини, ярим ҳимоячи Эдерсон Лоренсо ва ҳужумчи Матео Ретеги.

Эдерсон Бергамо клуби билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Клуб футболчисини қишда сотиб юборишни ўйламаяпти, бу ҳодиса ёзда амалга ошиши мумкин. Клуб 2027 йилда шартномаси якунланадиган 25 ёшли футболчисини 60 млн еврога баҳоламоқда.

Скальвини масаласи эса оғирроқ. Клубдагилар унга ҳали нарх қўйишмаган. Икки йил олдин "Аталанта" уни "Интер" ва ПСЖга 35 млн еврога сотмаганди.

Ретеги эса "Ювентус"дан кетиши кутилаётган Душан Влаховичнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. "Аталанта" ҳужумчини сақлаб қолиш ниятида, бироқ 65 млн евродан кўпроқ пул тўланадиган бўлса, Ретеги билан хайрлашишни ўйлаб кўриши мумкин.

21 ёшли Скальвини ушбу мавсум "Аталанта" таркибида 5 ўйинда, 25 ёшли Эдерсон 27 ўйинда (2 гол ва 1 ассист) ҳамда 25 ёшли Ретеги 26 ўйинда (15 гол ва 4 ассист) иштирок этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика