"Ювентус" АПЛнинг энг яхши футболчиларидан бирини трансфер қилмоқчи

Mirjalol Normatov
11 апр 2020, 22:59
"Челси" ярим ҳимоячиси Нголо Канте учун яна бир даъвогар пайдо бўлди.

"Daily Mail" хабарига кўра, Лондон клуби Нголони яқинлашиб келаётган трансферлар ойнаси вақтида сотиб юборишни режалаштирмоқда. "Ювентус" ҳам ўз навбатида АПЛнинг энг яхши футболчиларидан бирини харид қилишга тайёр турибди. Нголога айни пайтда "Реал" ва ПСЖ каби клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

29 ёшли хавбекнинг трансфер нархи 80 млн еврога баҳоланмоқда. "Ювентус" эса уни ўз таркибига қўшиб олиш учун Миралем Пьяничдан воз кечишга тайёр турибди.

Ушбу мавсумда Канте барча турнирларда 22 ўйинда қатнашди ва 3 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail