

"Tuttosport" хабарига кўра, Италия клуби "Даллас" ҳамда "Лос-Анжелес Гэлакси" ҳимоячилари Брайан Рейнольдс ҳамда Жулиан Араухо, "Нью-Йорк Ред Буллс" ярим ҳимоячиси Кэйдон Кларк ва "Даллас" ҳужумчиси Рикардо Пеппининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Ушбу мавсумда17 ёшли Пеппи 20 ўйинда 3 гол ва 1 ассист қайд этди. 17 ёшли Кларк 20 учрашувда қатнашиб, 6 гол ва 5 ассистни ҳисобига ёздириб қўйган бўлса, 19 ёшли Араухо 17 ўйинда 1 гол ва 2 ассистни қайд этган. 19 ёшли Рейнольдснинг ҳисобида 19 ўйинда 4 ассист бор.



