
Мутахассис ва клуб ўртасидаги амалдаги битим 2016 йилнинг 30 июнигача белгиланган ва "кекса синьор" яна бир йилга келишувни узайтирмоқчи. Маълумотларга кўра, янги битим мавсум бошлангунга қадар имзоланади. Ушбу келишувга кўра, Аллегри "Интер" бош мураббийи Роберто Манчинидан сўнг Италия А Сериясида энг кўп маош оладиган иккинчи мутахассисга айланади.
Ҳозир Аллегри йилига 2,5 млн. евро ишлаб топади. "Кекса синьора" 47 ёшли мураббийга 3,5 млн. евро ва бонуслар таклиф қилди.