"Юве", "Милан" ёки "Наполи"? (турнир жадвалидаги мураккаб вазият ҳақида)

17 май 2021, 15:05
"Милан" кутилмаганда "Кальяри" билан ўйинда очко йўқотди ва Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини хавф остида қолдирди.

Энди "Милан", "Наполи" ва "Ювентус" сўнгги турда ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб боради. Топ-4'га кириш учун бир қатор эҳтимолий комбинациялар мавжуд. Қуйида шу ҳақда маълумот берамиз. 

Айни пайтда 3 ва 4-ўринлар "россонери" ҳамда "адзуррилар"да (76 очко), кейинги поғонада "кекса синьора" - 75. 

Турнир жадвали

"Милан" 38-турда "Аталанта" меҳмони бўлади, "Наполи" "Верона"ни қабул қилса, "Ювентус" "Болонья"га сафар қилади. 

• "Милан" 76 очко:

- Агар "Милан" "Аталанта"ни мағлуб қилса, нафақат Чемпионлар Лигасига йўлланма олади, балки бергамоликлардан ўзиб кумуш медалларни кафолатлайди. 

- Ўзаро ўйинлар натижаси инобатга олинадиган бўлса, "Милан" "Наполи" ва "Ювентус"дан яхшироқ ҳолатда. 

• "Наполи" 76 очко:

- Агар "Наполи" "Верона"ни мағлуб қилса, кучли тўртликка кириши кафолатланади. 

- Ўзаро учрашувлар натижаси инобатга олинса, "Наполи" "Милан"га ютқазган, "Ювентус" билан эса тенглик қайд этилган. 

- Ўзаро ўйинлар натижаси тенг келган ҳолатда тўпларнинг умумий нисбатига мурожаат қилинади. Бунда "Наполи" (+45) "Ювентус"дан (+36) юқорида. 

• "Ювентус" 75 очко:

- "Ювентус" "Болонья"ни мағлуб қилиши ва тўғридан-тўри рақибларининг очко йўқотишини кутиши керак. 

- Яна бир муқобил вариант бор: "кекса синьора" "Болонья" билан дуранг ўйнаши, "Милан" ва "Наполи"нинг мағлубияти. 

 

Бундай ҳолатда уччала жамоанинг очколари тенглашади (76) ва "Аvulsa" классификацияси бошланади. Бу жамоаларнинг фақат бир-бирига қарши ўйинлари инобатга олинадиган мини-лига. 

Натижада, "Милан", "Ювентус" ва "Наполи"нинг ҳар бирида 6 тадан очко бўлади. Шу туфайли ўзаро баҳслардаги тўплар нисбатига мурожаат қилинади ва "Наполи" 5-поғонага тушиб кетади. Гап шундаки, "Милан"да тўплар нисбати идеал ҳолатда (+2), "Юве" ва "Наполи"да эса -1. Шу туфайли "бьянконерилар" "Наполи"га нисбатан кўпроқ гол ургани туфайли юқорига жойлашади. 

• Ўзаро натижалар: 

- "Милан" 

"Милан" 1:3 "Ювентус" 

"Ювентус" 0:3 "Милан" 

"Наполи" 1:3 "Милан" 

"Милан" 0:1 "Наполи" 

 

- "Наполи"

"Наполи" 1:3 "Милан" 

"Милан" 0:1 "Наполи" 

"Наполи" 1:0 "Ювентус" 

"Ювентус" 2:1 "Наполи" 

 

- "Ювентус"

"Милан" 1:3 "Ювентус" 

"Ювентус" 0:3 "Милан" 

"Наполи" 1:0 "Ювентус" 

"Ювентус" 2:1 "Наполи"  

• "Аvulsa" классификацияси жадвали: 

1. "Милан" 6 очко — (урилган: 7, ўтказилган: 5, нисбат: + 2);

2. "Ювентус" 6 очков (урилган: 5 ўтказилган: 6, нисбат: -1);

3. "Наполи" 6 очков (урилган: 4 ўтказилган: 5, нисбат: -1).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›