UZ

"Юве" "Фирентина"га Кьеза учун 2 футболчисини таклиф қилди Янгиликлар

"Юве" "Фирентина"га Кьеза учун 2 футболчисини таклиф қилди

"Ювентус" раҳбарияти Федерико Кьезани харид қилиш фикридан воз кечмаган.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, "бьянконерилар" "Фиорентина"га Кьеза учун Даниэле Ругани ҳамда Маттиа Де Шильони таклиф қилиб, рад жавобини олишган.

Флоренция клуби мутасаддилари келишувга ҳимоячи Мерих Демиралнинг қўшилишини хоҳлаяпти. "Ювентус" томони эса туркиялик футболчидан воз кечмоқчи эмас.

Энди турин клуби 22 ёшли Кьезанинг трансферига маблағ топиш мақсадида Ругани, Де Шильо ва, эҳтимол, Дуглас Костани ҳам сотиб юбориши кутилмоқда.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика