UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24Суперлига. "Навбаҳор" - ОКМК. Таркиблар маълум   0 19:23"Реал"га Родри керак  0 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  2 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  5 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  6 17:30"ФарДУ" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  13 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  2 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  8 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  4 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  3

Юрий Сёмин ва ўзбекистонлик футболчилар. Муаммо нимада? Янгиликлар

Юрий Сёмин ва ўзбекистонлик футболчилар. Муаммо нимада?

Яқиндагина якунига етган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида, футбол мухлисларимиз бир футболчининг майдонга тушишини сўнгги дақиқаларга қадар кутишди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тўп сурган дастлабки футболчи бўлиши мумкин эди. Афсуски бу содир бўлмади. "Ал-Жазира" бош мураббийи голландиялик Хенк Тен Кате Сардорни бирор дақиқага ҳам майдонга туширмади.

Мухлисларимизнинг Рашидов учун қайғураётган бир вақтда, айни кунларда яна бир қийин дамларни ўтказаётган бошқа бир футболчи, аниқроғи унинг мурабийи ҳақида ёзишга қарор қилдик. Бу Виталий Денисов ва унинг мурабийи ҳисобланган Юрий  Сёмин.



Денисовни деярли барча мухлисларимиз ўзгача хурмат қилишади ва эъзозлашади, десак муболаға бўлмайди. Унинг термамиз таркибидаги учрашувларда ўзини аямай жону-жаҳди билан тўп тепиши, сир эмас. Яқин-яқинларгача Виталий "Локо" да ҳам етакчи футболчилардан бири саналарди. Ўтган мавсум якунларига кўра мавсумнинг энг яхши 33 футболчиси қаторига киритилгани ҳам фикримизни тасдиқлайди. Бироқ, айни вақтда унинг клубдаги ишларини жойида деб бўлмайди. Мавсум аввалида жароҳат сабаб бир неча учрашувларни ўтказиб юборган Витя жароҳатидан тузалиб ҳам захирада қолиб кетмоқда. Шу вақтга қадар Москвалик "темирйўлчилар"ни ким бошқаришидан қатъий назар, 2014 йилдан бери тўп тепаётган ҳамюртимизни асосий таркибда деярли мунтазам равишда тушуриб келар эди. Бироқ жамоага бош мураббий этиб тайинланган Сёмин уни тобора захира футболчисига айлантириб қўймоқда. Шу ўринда ушбу тажрибали мурабий ва бошқа футболчиларимиз билан бўлган аввалги нохуш ҳолатларни эслаб ўтишга қарор қилдик.



Владимир Маминов. 2001 йили терма жамоамизга бошчилик қилган Владимир Сальков бир нечта Россия ва болгариялик футболчиларни термамизга жалб этган эди. Улар орасида айниқса Владимир Маминовнинг ўйинлари мухлислар олқишига сабаб бўлган эди. 2002 йилги ЖЧ саралашининг 1-босқичида майдон марказида Қосимов билан жуфтликда ҳаракат қилган футболчига кўпчиликнинг меҳри тушган эди. Лекин Осиёдаги саралшнинг 2-босқичи ўйинлари ФИФА кунларига тўғри келмагани боис футболчиларни термага қўйиб юбориш клублар ихтиёрига қолган эди. Айнан термамиздаги ўйинлари сабаб "Локомотив" Москванинг асосий таркиб футболчисига айланган футболчини ўша вақтда ҳам жамоа рулида бўлган Юрий Сёмин муҳим учрашувларга қўйиб юборишни истамайди. Ваҳоланки, ўз жамоаларининг етакчи футболчилари саналган бошқа вакилларимизни устозлари терма ихтиёрига қўйиб юборишга рози бўлишган эди. Бунга мисол тариқасида, Киев "Динамо"сининг афсонавий устози Валерий Лобановскийнинг Максим Шацкихни қўйиб юборгани ёки "Крилья Советов" мураббийи Тархановнинг Қосимов хоҳишига қаршилик қилмаганини келтириб ўтишимиз мумкин. Фақатгина Хитойга қарши сафардаги учрашувга саноқли соатлар қолганида термага келган Маминов, агар бошқа учрашувларда ҳам майдонга тушганда, балки термамизнинг ўша саралашдаги натижалари яхшироқ бўлиши мумкин эди. Қизиғи, кейинчалик ҳам Сёмин Маминов ва яна "Локо"даги бошқа "ҳамюртларимиз" ҳисобланган Пашинин ва Поляковларни терма жамоага кетишларига унчалик рўйхушлик бермайди. Натижада ушбу футболчилар термадаги фаолиятига анча эрта якун ясашга қарор қилишади.



Максим Шацких. Уни бемалол Сёминнинг қурбони бўлган, десак янглишмаймиз. Киев жамоасида 1999 йилдан бошлаб ўйнаб келган ҳужумчи ўшандан бери хоҳ Лобановский даврида бўлсин, хоҳ Сабо ёки Демьяненко даврида бўлсин жамоанинг биринчи рақамли хужумчиси эди. Сёмин келгач эса вазият бутунлай ўзгарди. Даставвал секин-аста Максимни захирага мослаштирган Сёмин, кейинчалик уни умуман бу ерга михлаб қўйди. Унинг бу қароридан терма жамоамиз ҳам зарар кўрган эди. Эсингизда бўлса, ЖЧ-2010 саралашининг ҳал қилувчи баҳсларида Максимнинг ўйин амалиётисиз қолиши, термамизнинг натижаларида ҳам салбий бўй кўрсатган эди. Сёмин хаттоки Шацкихнинг сўнгги учрашувида ҳам уни майдонга туширмайди. Мухлисларнинг "Қирувчи-16" дея номланган катта банерини Максим захира ўриндиғидан туриб томоша қилган эди, холос.



Виталий Денисов. Ҳа, Москванинг "Локомотив" жамоаси учун мавсум кўтаринки равишда ўтмоқда. Жамоа Россия чемпионатининг карвонбошиси бўлишдан ташқари, Европа лигасининг плей-офф босқичига йўл олди. Бу муваффақиятларда албатта тажрибали Сёминнинг ҳам меҳнатлари ётибди. Лекин биз Ўзбекистонликлар учун Виталийнинг ўйин амалиёти барчасидан муҳим саналади. Қолаверса, Виталий ўзи майдонга тушган учрашувларида ҳам аввалгидек шижоат билан тўп тепмоқда. "Спартак" билан бўлган учрашув бунга мисол. Футболчимизнинг майдонда бўлиши "Локо"нинг ўйинини кучайтирса кучайтирадики, асло заифлаштирмайди. Унинг Шацкихнинг ҳолига тушишини истамаган бўлар эдик. Чунки ҳимоячимизнинг ҳозирги ёшини инобатга оладиган бўлсак, унга ўйин амалиёти жуда керак. Агарда Денисов Сёминнинг келгуси режаларига тўғри келмаётган бўлса, яхшиси уни қишки танаффусда бошқа жамоага қўйиб юборгани маъқул. Сабаби Витя ҳали термамизга керак. Унинг ёши 30га кириб қолган бўлсада, Денисов ҳали бизга анча асқотишига ишонамиз.

Мақсуд Яҳёев


Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика