Юрген Клопп: "У ҳақида гапиргандан кўра, ўйин пайтида юзага келган хатолардан сабоқ олиш яхшироқ"
03 окт 2019 07:20
Янгиликлар
Юрген Клопп: "У ҳақида гапиргандан кўра, ўйин пайтида юзага келган хатолардан сабоқ олиш яхшироқ"
"У ҳақида гапиргандан кўра, ўйин пайтида юзага келган хатолардан сабоқ олиш яхшироқ. Ўйлашимча, илк 30 даиқаликни аъло даражада ўтказдик. Кейин рақиб режани ўзгартирди ва бу бизга муаммо олиб келган тўп назоратини йўқотдик. Ўйинга қайтиш жуда қийин бўлди. Улар учинчи голни ургунига қадар кутиб қолдик, кейин эса жавоб зарбасини йўлладик. Жаҳлим чиқаётгани йўқ. Шогирдларим жуда яхши ўйнашгани, баҳсга қайтиб чиройли гол урган ҳолда, энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилишганини кўрдим. Аммо, 6-7 талаб гол уриб ташлашимиз керак эди. "Ред Булл" – яхши жамоа, лекин уларга қарши дастлабки 30 дақиқада роса қийинчилик туғдирдик ва ажойиб ўйин кўрсатдик.
ЧЛда гуруҳимиз ҳақиқатан ҳам қийин, бироқ 3 очко олишни истагандик", – дейди Клопп.
Фикрлар