Юрген Клопп: «Мхитарян «Боруссия»да ўйнашга ҳақли эканини исботлади»

Narzulla Saydullayev
9 июл 2013, 11:58
Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Юрген Клопп Арманистон терма жамоаси ва «Шахтёр» ҳужумчиси Генрих Мхитаряннинг трансфери борасида ўз фикрларини билдирди.
«Биз уни анчадан буён кузатаётгандик, у ажойиб ўйинчи. Генрих ҳужумда жуда фойдали ўйнайди. У буни халқаро ўйинларда ҳам исботлай олди.

Ҳозир Мхитарян навбатдаги қадамга тайёр. Шу сабабли бу ўйинчи бизга кераклигига ишондим», – дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, Германия клуби «Шахтёр»га 27,5 миллион евро тўлади.

Мхитарян «Шахтёр» сафида 2010 йил августидан буён тўп тепиб келаётганди. Бу вақт оралиғида у 106та ўйинда 46та гол урди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›