Юрген Клопп "Бавария"нинг янги бош мураббийи?
07 окт 2015 00:32
Янгиликлар
Юрген Клопп "Бавария"нинг янги бош мураббийи?
"Ливерпуль" Брендан Роджерсни истеъфога чиқаргандан сўнг мерсисайдликлар рулига Юрген Клопп келиши тахмин қилинаётганди. Бироқ Юрген Клопп сўнгги ҳафтада "Бавария" вакиллари билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Бу ҳақда шунингдек италиялик машҳур журналист Танкреди Пальмери ҳам ўз твиттерида маълум қилди.
"Клопп бир ҳафтадан буён мюнхенликлар билан музокараларни давом эттирмоқда. "Бавария" Юрген Клопп жамоа бошқарувига олиб келмоқчи. Мана бу бурилиш бўлар эди", - деб ёзади Пальмери.
Юрген Клопп келаси ёзга қадар бирор бир жамоада иш бошламоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия Д"нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клоппни тез орада "Ливерпуль" билан 3 йиллик шартнома тузиши ҳақидаги хабарлар кенг тарқалганди.
"Бавария"ни бошқариб турган Хосеп Гвардиола эса клуб билан янги келишувга эришгани йўқ ва унинг шартномаси мавсум тугаганидан сўнг якунига етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Фикрлар