

«Марио олдинги савиясига қайтишини истаймиз, жароҳат олганидан сўнг у ўзгарди. Аммо қобилияти ҳеч қаерга кетмагани аниқ. Машғулотлар вақтида жуда ҳам яхши ҳаракат қилади. Аммо ҳозирги кунда у ҳужумчилар ўртасидаги рақобатда ютиб чиқадиган даражада эмас.
Менимча Балотеллини ўз сафида кўришдан хурсанд бўладиган клублар топилса керак. Уни яхши спорт формасига чиқишига ёрдам бераман», — дейди Клопп.
Олдинроқ Балотелли «Ливерпул»нинг «Транмер» билан ўртоқлик учрашуви қайдномасига киритилмаганди.



