

Швейцариянинг Базель шаҳрида бўлиб ўтадиган финал беллашувини швециялик ҳакам Юнас Эрикссон бошқариб боради. Унга қанотларда Матиас Класениус ва Даниэль Вернмарк ёрдам беришса, дарвозалар ортида Стефан Юханнессон ҳамда Маркус Стрембургссон кўмаклашишади. Тўртинчи ҳакам сифатида Мехмет Кулум ишлайди.



