"Узр сўрайман". Альварес ЖЧдаги "Атлетико" ҳақидаги сўзларидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди

25 окт 2026, 08:35
"Атлетико" форварди Хулиан Альварес Ла Лига 10-туридан ўрин олган "Депортиво"га қарши ўйиндан (1:0) сўнг мухлисларга мурожаат қилди, ушбу баҳсда футболчи ягона голга муаллифлик қилган эди.

Альварес ЖЧ-2026 вақтида Мадрид клубини тарк этиш истагини билдирган сўзлари учун узр сўради.

"Жаҳон чемпионатидаги сўзларим учун мухлисларимиздан узр сўрайман. Бу хато эди — уларни айтиш тарзим, вақти… Мухлисларни тушунаман. Айниқса, уларнинг мен келганимдан бери кўрсатаётган қўллаб-қувватловини ҳисобга олсак. Улар менга нисбатан жуда саховатли бўлишди. Энди менинг навбатим — меҳнат қилиш ва бор кучимни бериш. Ва менга ёрдам берган жамоадошларимнинг қўллаб-қувватлашидан миннатдорман.

Мен ўзимни тобора яхшироқ ҳис қиляпман. Шерикларим мени ҳамиша қўллаб-қувватлашди. Ўзимни яхшилаш устида ишлаяпман, жисмоний жиҳатдан яхшироқ ҳис қиляпман, тўпни яхшироқ назорат қиляпман", — дейди Альвареснинг сўзларини AS нашри.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›