

"Аякс" футболчиси Матейс де Лигт ёзда Каталония клубига ўтиши туфайли Юмтитининг клубдаги келажаги сўроқ остида қолмоқда. Франциялик ҳимоячини Англия ва Италия клублари сотиб олишни режа қилишмоқда. Бироқ футболчининг ўзи клубни тарк этмоқчи эмас ва "Барселона" раҳбариятидан ҳеч қандай таклифни қабул қилмасликни сўради. Юмтити ва кўк-анорранглилар ўртасидаги битим 2023 йилнинг ёзида якунига етади.
Самуэль Юмтити жорий мавсум ЛаЛиганинг 12та учрашувида майдонга тушиб, 1та голли пас берди.



