Юлиан Дракслерга РПЛ клублари қизиқмоқда

Alisher
24 сен 2020, 16:23
"Зенит" яқин орада ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер билан шартнома имзолаши мумкин.

Клуб фаол тарзда музокаралар олиб бормоқда ва 27 ёшли ўйинчининг атрофидагилар билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Юлиан Дракслер ПСЖга 2017 йилда "Вольфсбург"дан 36 миллион евро эвазига ўтганди. Ярим ҳимоячи Париж жамоасида 143та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 32та ассист қайд этди.

Германиялик футболчини шунингдек "Краснодар" ҳам кузатмоқда, аммо "Зенит" музокараларда анча олдинда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: t.me/nobel_arustamyan

Сўнгги янгиликлар

Барча ›