UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   30 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  217 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

“Ёзёвон-Лочинлари” ўз майдонида “Лабса”ни йирик мағлубиятга учратди (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

“Ёзёвон-Лочинлари” ўз майдонида “Лабса”ни йирик мағлубиятга учратди (тўлиқ шарҳ)

ПРО-лиганинг 21-турида “Ёзёвон лочинлари” клуби ўз мухлислари қаршисида “Лабса” клубини қабул қилди.

Учрашув ҳар икки жамоанинг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Мезбонлар дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумкорликни оширишган бўлсада, ўз навбатида “Лабса” жамоаси аъзолари ушбу учрашувга шунчаки узоқ йўл босиб келишмаганликларни исботлашди. Биринчи бўлим деярли тенг курашлар остида ўтди. Ўйин гоҳ майдон марказида, гоҳ ҳар икки жамоа жарима майдонида кечди. Шундай вазиятларнинг бирида мезбонларнинг тажрибали футболчиси Шахбоз Абдурахмонов меҳмонлар дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, лекин меҳмонлар дарвозабони чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди. Шундан сўнг “Лабса” футболчилари қарши ҳужум ташкил этдилар. Мезбонлар ўз жарима майдонлари ёнгинасида меҳмонларнинг 19-рақамли футболчиси Бахром Нарзуллаевга нисбатан қўполлик ишлатишди ва учрашув бош ҳаками Давронбек Акмалов жарима тўпи белгилади. Жарима тўпидан тепилган зарбани ҳимоячиларга ёрдамга етиб келган мезбонлар футболчиси Абдулазиз Жўрабоев қайтарди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб бир оз майдон эгаларининг устунлиги кўзга ташлана бошлади. 

Мана шундай вазиятда ёзёвонлик футболчиларга ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган жарима тўпини Шаҳбоз Абдураҳмонов ажойиб зарба билан ижро этди, зарбани меҳмонлар посбони Шахзодбек Шамсиддинов маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди. Шундан сўнг яна майдон эгалари “Ёзёвон-Лочинлари” футболчилари кетма-кет ҳужум уюштиришни бошладилар. Биринчи бўлим сўнги қисмида, аниқроғи учрашувнинг 39-дақиқасида мезбонларнинг 77-рақамли футболчиси, жамоа тўпурари Абдулазиз Жўрабоев меҳмонлар дарвозасини ишғол этиб, учрашувда ҳисобни очди. Голдан руҳланган ёзёвонликлар ҳужумкорликни оширдилар. Шу куни мезбонлар сафига янги келиб қўшилган Ҳошимбек Шокиров ўзининг майдондаги ажойиб ҳаракатлари билан яққол ажралиб турди.    Тайм сўнгида ҳар икки жамоа ҳужумкорликни оширган бўлсаларда, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Биринчи бўлим майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.    


Иккинчи бўлим бошида учрашувда меҳмонларнинг устунлиги кўзга ташлана бошлади. Танаффусда бош мураббийдан тегишли кўрсатмаларни олиб майдонга  тушган “Лабса” футболчилари ҳужумкорликни оширишди. Лекин меҳмонларнинг кетма-кет ҳужумлари наф келтирмади. Майдон эгалари рақиб ҳужумларини совуққонлик билан қайтариб қолдилар. Рақибнинг ҳужумларидан унумли фойдаланган ёзёвонликлар қарши ҳужумда яна бир бор меҳмонлар дарвозасини ишғол этдилар. Жамоавий ҳужум асосида ташкил этилган ҳужумга мезбонлар футболчиси Мқсадбек Ибрагимов якуний нуқтани қўйди. Унинг ерлатиб берган зарбасини меҳмонлар дарвозабони қайтара олмади, ҳисоб 2:0. Иккинчи бўлим сўнгига келиб ёзёвонликлар бош мураббийи Салимжон Зокиров майдонга ёш футболчиларни туширди. Бу ўз навбатида самарасини берди, Абдулазиз Жўрабоев ўрнига майдонга тушган жамоанинг ёш футболчиси Амирбек Нурматов иккинчи тайм якунида ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб қўйди. Шу тариқа “Ёзёвон-Лочинлари” ўз майдонида “Лабса” клубини йирик 3:0 ҳисобида таслим этди.

 Про-Лига
21-тур
“Ёзёвон-Лочинлари” – “Лабса” – 3:0 (1:0)  
Ҳакамлар:
Д.Акмалов, Андрей Снетков, Султонмурод Улфатов.
Назоратчи – Файзулло Ҳасанов.
Комиссар – Азизбек Эргашев.
Голлар: Абдулазиз Жўрабоев 39, - 1:0. Мақсадбек Ибрагимов  51, - 2:0. Амирбек Нурматов 89, - 3:0.
"Ёзёвон": 11.Жасур Абдуллаев, 3.Жасур Отажонов, 6.Бунёдбек Абдуманнонов, 7.Зоҳид Исмоилов, 8.Алишер Файзуллаев, 10.Шаҳбоз Абдураҳмонов (15.Адҳам Аҳмаджонов 62 ), 11. Ҳошимбек Шокиров (30. Шукурилло Абдуғаниев 67) 13. Зокир Нурматов, 17. Мақсад Ибрагимов (5, Сардор Солиев 89 ), 19. Каримберди Мамадалиев, 77. Абдулазиз Жўрабоев (4.Амирбек Нурматов 77).
Захира: 44. Аброр Каримов, 2. Мирзохид Мирзамаҳмудов, 18.Маъмурбек Қосимов.
“Лабса”: 1. Шаҳзод Шамсиддинов, 8. Саиджон Ашуров, 14. Комил Самиев (6. Жасур Сайлиев 46, 2. Акобир Воҳидов, ), 18. Суҳроб Қобилов, 19. Баҳром Нарзуллаев (17. Шаҳзод Бешимов 65), 20. Нозимжон Ашуров (28. Элшод Дилмуродов 46), 22.Бекзод Саидов, 23. Жавоҳир Шодмонов, 24. Тўлқин Умаров, 25. Саиддостон Фозилов, 26. Ислом Холиқов.
Захира: 4. Ойбек Бобоев.
Огоҳлантиришлар: Ҳошимбек Шокиров 53, Саиддостон Фозилов 66, Жасурбек Отахонов 72, Тўлқинжон Умаров 72.  


Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика