UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  0 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  2 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  8 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  4 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  24 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  4 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  168

"Ёзёвон" 9 киши бўлиб қолган "Шердор"га 4та гол урди Янгиликлар

"Ёзёвон" 9 киши бўлиб қолган "Шердор"га 4та гол урди

ПРО-лиганинг 5-турида "Ёзёвон" клуби ўз майдонида "Шердор"ни қабул қилди.

Учрашув ёзёвонликларнинг устунлиги остида бошланди. Кетма-кет ҳужумлар уюштирган “Ёзёвон” футболчилари ўйиннинг 8-дақиқасидаёқ 11 метрлик жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Ушбу вазиятда ҳакам “Шердор” дарвозабони  Шуҳрат Муродов ўз жарима майдонида рақиб ўйинчисига нисбатан қўполлик ишлатди деб топди ва посбонга сариқ карточка кўрсатиб, 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини “Ёзёвон” футболчиси Зоҳид Исмоилов голга айлантира олмади, тўп дастлаб дарвозабонинг қўлига, кейин дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди. Қайтган тўпни “Шердор”  футболчилари ўз жарима майдонидан узоқлаштиришга муваффақ бўлдилар.

Бироқ орадан кўп ўйтмай ҳисоб барибир ёзёвонликлар томонидан очилди. 11-дақиқада "Ёзёвон" футболчиси Мақсадбек Ибрагимов ҳисобни очишга эришди. Учрашувнинг 25-дақиқасида майдон эгалари вакили Жасур Отахонов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Ўйиннинг 30-дақиқасида “Шердор” дарвозабони  Шуҳрат Муродов ўз жарима майдонида иккинчи марта рақиб футболчисига қарши қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан иккинчи бор огоҳлантирилиб, майдонни тарк этди. Ҳакам бу вазиятда яна 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Абдулазиз Жўрабоев пенальтини бехато амалга ошириб ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.  Баҳснинг 35-дақиқасида “Шердор” футболчиси Бекзод Рўзматов бир дақиқанинг ўзида кетма-кет иккита сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди. “Шердор”  футболчилари майдонда 9 киши бўлиб қолдилар. Биринчи тайм шу ҳисобда ўз якунига етди.

Иккинчи бўлим бошида майдонга тушган "Ёзёвон" ҳужумчиси Анваржон Абдулхақов гол уришга эришди - 4:0. Меҳмонлар майдонда 9 кишиб бўлиб қолганларига қарамай майдон эгаларига муносиб қаршилик кўрсата олдилар, аммо учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва ёзёвонликлар йирик ғалабани қўлга киритишди.      

                

“Ёзёвон” - “Шердор” 4:0 (3:0)
Ҳакамлар: 
Ш.Насибуллаев (Наманган), И.Мажидов (Наманган), Э.Турсунов (Наманган).
Назоратчи: Ш.Бозоров (Наманган).
Учрашув комиссари: Ш.Ражабов.
Голлар: Мақсадбек Ибрагимов 11, - 1:0. Жасур Отахонов 25, - 2:0. Абдулазиз Жўрабоев 31 пенальти, - 3:0. Анваржон Абдулхақов 47, - 4:0.
Амалга оширилмаган пенальти: Зоҳид Исмоилов 8 (дарвозабон).
“Ёзёвон”: Муҳриддин Ахмедов, Жасурбек Отахонов (Мирзоҳид Мирзамаҳмудов), Зоҳиджон Исмоилов, Алишер Файзуллаев (Шукурулло Абдуғаниев 60), Шахбоз Абдураҳмонов (Анваржон Абдулхақов 46)  Зокиржон Нурматов, Мақсадбек Ибрагимов (Амирбек Нурматов 82), М.Қосимов, Камриберди Мамадалиев, Абдулазиз Жўрабоев (Мирзоҳид Эгамбердиев 40)
Захира: Жасурбек Абдуллаев,  Адҳамжон Аҳмаджонов.
“Шердор”: Шуҳрат Муродов, Фарзин Мухторов, Миржалол Локаев, Шербек Шукуров, Муни Мирмухсин Юсупов (Фарҳод Раҳматов 31), Акбар Сидиқов, Бекзод Рўзматов, Санжар Аҳмедов, Саддам Боймаматов, Нурбек Олмосов, Ғолибжон Сарибоев.
Захира:  Фарҳоджон Сафаров, Орзимурод Ахмедов, Мухаммад Ражабов, Отабек Хамроқулов, Фахриддин Алиев, Умар Наврўзов.
Огоҳлантиришлар: Зокир Нурматов 40,  Ғолибжон Сарибоев 42, Миржалол Локаев 44.  
Четлатишлар: Шуҳрат Муродов 30 ("Шердор", иккинчи сариқ карточка), Бекзод Рўзматов 35 ("Шердор", иккинчи сариқ карточка)


   
Бекзод Толибов



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика