UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  0 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  1 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   3 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  1 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  5 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  7 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  20 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 16:30Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан"  7

Ёзнинг амалга ошиб бўлган ТОП-10 трансфери Янгиликлар

Ёзнинг амалга ошиб бўлган ТОП-10 трансфери

Европанинг маълум қисмида ҳали трансфер ойнаси очилганича йўқ, лекин бу клубларга янги харидларни амалга ошириш учун тўсиқ бўлмаяпти.

"Championat.Asia" амалга ошиб бўлган трансферларнинг кучли ўнталигини тузиб чиқди.


10. Бренден Ааронсон
"РБ Зальцбург" - "Лидс" (33 млн евро)

21 ёшли америкалик АҚШда ўз авлодининг энг зўрларидан бири. "Зальцбург"да ўтган бир ярим йил давомида Ааронсон Европанинг қатор клублари диққатига тушди. Жумладан, Италиянинг "Милан" клуби ҳам футболчини кузатган. Бироқ Бренден якунда Англиянинг ўзида маълум машҳурликка эга "Лидс"га ўтди. Бу ерда трансфер суммасини эътиборсиз қолдириш қийин: инглизлар Ааронсон учун 33 миллион евродан воз кечишди. Бу клуб тарихидаги энг қиммат трансфер. Бренден — ақлли футболчи. Катта эҳтимол "Лидс" футболчи учун трамплин вазифасини бажариб беради.




9. Адам Гложек
"Спарта" - "Байер" (13 млн евро)

Ёш бўлишига қарамай, 19 ёшли форвард Чехия термаси сафида 16та ўйин ўтказиб улгурди (1та гол, 1та ассист). "Спарта" таркибида Адам ўзига эътиборни қаратди: у икки марта "гол+пас" тизимида чемпионатнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Гложек алдамчи тўққизлик позициясида ҳаракат қилади. У кучли зарбаси, жисмоний ҳолати, техник томондан ва майдонни кўриш борасида мақтана олади. Скаутлар ўйин услуби бўйича уни "Челси"даги Кай Хаверцга ўхшатишади. Қизиғи, "Байер" Гложекни сотиб олгунга қадар, Москванинг "Динамо"сида тўп тепадиган ярим ҳимоячи Арсен Захарянга қизиққан. Аммо Россия ва Украина ўртасида юзага келган вазият бу трансферга йўл қолдирмади.




8. Нуссаир Мазрауи
"Аякс" - "Бавария" (текинга)

Мазрауи ўзи "катта бўлган" "Аякс"да юлдузга айланиб, ажралиб қолди. Марокашлик футболчи сифатида ўсиши ва йўлида давом этиши учун янги чақирув керак эди. Бундай имконияни унга "Бавария" тақдим этди. Нуссаир тўп учун курашда фойдали ҳаракат қилади, юқори тезликка эга ва қанотидан ҳужумларни мунтазам равишда қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, Мазрауи майдон марказида ҳам ўйнай олади. Мазрауи "Бавария"га текинга тушишини инобатга олсак, келишувни ҳозирнинг ўзидаёқ омадлилар сафига қўшиш мумкин. Эҳтимол, Нуссаир Мюнхенда бирданига асосий таркиб вакили бўлмас, лекин зарур паллада ишонса бўладиган яхши ўйинчи.




7. Хвича Кварацхелия
"Динамо" Батуми - "Наполи" (10 млн евро)

Салоҳияти бўйича Хвича Собиқ Иттифоқ ҳудудидаги энг яхши ўйинчилардан бири. У бир йил аввал Европага йўл олиши мумкин эди, аммо ўшанда "Рубин"ни трансфер суммаси қаноатлантирмади. Натижада Кварацхелия Қозон клубидан текинга кетди. Мавсумни Хвича она юртида тугатиб қўйиш учун "Динамо" клубига йўл олди, апрель охирида эса у "Наполи"га кетиши аниқ бўлди. Transfermarkt маълумотларига кўра, грузиялик хавбек неаполликларга 10 миллион еврога тушади. Кварацхелия ҳужумнинг чап қанотида Лоренцо Инсиньенинг ўрнини босиши керак. Ўз навбатида, Лоренсо жонажон жамоасини МЛСдан тушган манфаатли таклифга алишди.




6. Иван Перишич
"Интер" - "Тоттенхэм" (текинга)

Хорват 33 ёшда, лекин юқори спорт формасини ушлаб қола олган. 2021/2022 йилги мавсумда у 49 учрашувда майдонга тушди ва 10та гол уриб, 9та голли узатмани амалга оширди. Перишич "Интер"дан текинга кетмоқда. Иваннинг ўзи бу қарорни қабул қилиш у учун фаолиятидаги энг қийинларидан бири бўлганини таъкидлади. "Мен орзумни амалга ошириб, АПЛда тўп тепиб кўришга қарор қилдим", — деди Перишич. "Тоттенхэм"да уни эски таниши Антонио Конте кутмоқда.




5. Никлас Зюле
"Бавария" - "Боруссия" Дортмунд (текинга)

Одатда футболчилар "Боруссия"дан "Бавария"га ўтишарди. Никлас Зюле эса Мюнхенни Дортмундга алиштирган кам сонли футболчилардан бирига айланди. Германиялик футболчи барибир "Бавария"да асосий таркибнинг муқим аъзосига айлана олмади. "Боруссия"да эса катта эҳтимол билан кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлади. Ҳа, Зюле бир қарашда "бесўнақай" ҳимоячи, аммо яхшигина тезликка эга. Бевосита ҳимоядаги ҳаракатларига келсак, Никлас ишончли, аксарият якка курашларда устунликка эга ва тўпни олиб қўйишда фойдали ўйинчи.




4. Карим Адейеми
"РБ Зальцбург" - "Боруссия" Дортмунд (30 млн евро)

Адейеми — "РБ Зальцбург"нинг яна бир "маҳсулоти". Австрия клуби аввалроқ айтганимиз Ааронсон ва Патсон Дака ("Лестер"), Наби Кейта ("Ливерпуль"), Садио Мане ("Ливерпуль"), Доминик Собослаи ("РБ Лейпциг"), Дайот Упамекано ("Бавария"), Дуйе Цалета-Цар ("Марсель") ҳамда Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити") учун ўтиш клуби вазифасини бажариб берди. Карим — тезкор, яхши зарбага эга, техник томондан кучли футболчи. Ўзининг 20 ёшида Германия термаси сафида дебют қилиб, битта гол уришга ҳам улгурди. Адейеми "Боруссия"да Эрлинг Холандга ўринбосар сифатида кўрилмоқда.




3. Диего Карлос
"Севилья" - "Астон Вилла" (31 млн евро)

Карлос сўнгги уч йил давомида Ла Лиганинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири эди. Шунга қарамай, Бразилия термаси мураббийлар штаби унга эътибор қаратишни истамади. Ҳаттоки, Диего бошқа термада ўйнаш учун фуқаролигини алиштириши мумкинлиги ҳақида ҳам айтилди. Ҳозирча у "Севилья"дан "Астон Вилла"га 31 миллион еврога ўтиб, фақатгина клубини алиштирди. Диего Карлоснинг устун жиҳати — курашувчанлик ва совуққонлик.




2. Антонио Рюдигер
"Челси" - "Реал" (текинга)

Германиялик "Челси" сафидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш ва алоҳида таништиришнинг кераги йўқ. "Реал"га у эркин агент сифатида қўшилмоқда — худди шу схемада бир йил аввал Мадридга Давид Алаба кўчиб ўтганди. Қизиқ, Рюдигер асосий таркибга кира оладими? Агар буни уддласа, кимни таркибдан чиқариб юборади? Сабаби ҳозир клубда ишончли марказий ҳимоя жуфтлиги Алаба — Милитао бор. Нима бўлса ҳам, Антонио каби ҳимоячи "Қироллик клуби"га керак бўлиши турган гап.




1. Эрлинг Холанд
"Боруссия" Дортмунд - "Манчестер Сити" (75 млн евро)

Холанднинг "Боруссия"дан "Манчестер Сити"га ўтиши борасидаги миш-мишлар бир неча ой давом этди. Эрлинг қитъанинг бошқа топ-клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида ҳам гаплар бор эди, аммо "Манчестер Сити" норвегияликка яхшироқ таклиф берди. Ҳафтасига Холанд 450 минг евро ишлаб топади — бу АПЛдаги энг катта маошлардан бири. Ким билади дейсиз, "шаҳарликлар"га ЕЧЛда зафар қучиш учун балки айнан Холанд етишмагандир?!




Бонус: Лоренцо Инсинье
"Наполи" - "Торонто" (текинга)

Шунингдек, Лоренцо Инсиньенинг "Торонто"га ўтишини ҳам таъкидламасак бўлмайди. Сўнгги вақтларда юлдузлар МЛСга у қадар ошиқишмаяпти, бироқ италиялик бошқача йўл тутди. Инсинье эндигина 31 ёшда, у ҳали яна бир неча йил Европада юқори савияда ўйнаши мумкин эди. Шунга қарамай, Лоренцо мухлислари жуда ҳам яхши кўрадиган ва Марадона билан бир қаторга қўядиган "Наполи"ни тарк этишга қарор қилди.




Николай Егоричев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика