Ёшлар ўртасидаги ЕЧЛ. Бугун ва эртага ярим финалчилар маълум бўлади: Арбелоанинг “Реал”и сафарда АЗ билан ўйнайди (+тўпурарлар)

Eldor Akmurzayev
14 мар 2023, 10:45
19 ёшгача футболчилар ўртасида ҳар йили ташкил этиб келинадиган кичик Чемпионлар Лигасида бугун чорак финал баҳслари бошланади.

Учрашув бир ўйиндан иборат, жуфтликлар қуйидагича кўриниш олган:

14 март

18:00, “Спортинг” – “Ливерпуль”

20:00, “Милан” – “Атлетико”

15 март

18:00, АЗ – “Реал”

22:30, “Боруссия Д” – “Хайдук”

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг амалдаги ғолиби “Бенфика” ҳисобланади. Энг кўп титулни эса “Барселона” ва “Челси” қўлга киритган – 2 тадан. Умуман Европада ёшлар ўртасидаги ЕЧЛ 2013 йилдан бери ўтказиб келинмоқда.

2022/23 йилги мавсум финали 24 апрелга белгиланган.

Жорий мусобақа тўпурарлари:

1. Билол Мажар (“Панатинаикос”) – 9 гол;

2-3. Илёс Ҳусни (ПСЖ) – 8;

2-3. Адриан Нино (“Атлетико”) – 8;

4.5. Виктор Барбера (“Барселона”) – 7;

4-5. Окли Каннонье (“Ливерпул”) – 7.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia