UZ

Сўнгги янгиликлар

13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  0 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  1 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  5 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  12 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  19 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  4 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  9

Ёш чегара билмас ёхуд юқори спорт формада ўйнашда давом этаётган юлдузлар Янгиликлар

Ёш чегара билмас ёхуд юқори спорт формада ўйнашда давом этаётган юлдузлар

Championat.com интернет нашри 30 ёшдан ўтган бўлишига қарамай, юқори даражада ўйнаб келаётган футболчиларни саралаб чиқди.

Ўз вақтида кучли жамоада ёрқин тўп тепган ва ҳозирда ўртамиёна жамоаларда муқим жой олиб, яхши натижалар кўрсатаётган чарм тўп усталарига эътибор қаратди. 

Андрес Иньеста (37 ёш)  - "Виссел Кобе"

"Барселона"да ёрқин ўйинларни намойиш қилган ва Мессини янада ўсиши учун меҳнати сингган Иньеста 2018 йилнинг май ойидан буён Японияда тўп тепмоқда. "Виссел Кобе"да у катта маош олмоқда. Бироқ Андрес олаётган мехнати ҳақини оқламоқда. 86 та ўйинда 19 та гол ва худди шунча самарали узатма. Шунингдек, клубнинг бронза медалини қўлга киритишига салмоғли ҳисса қўшди. Дарвоқе, Иньестанинг “кунчиқар юрт” жамоаси билан шартномаси 2024 йилнинг январида якунланади.

Жанлуижи Буффон (44 ёш) – "Парма"

Афсонавий дарвозабон қўлқопларини михга илишни хаёлига ҳам келтирмаяпти. Айни вақтда у "Парма" билан B Серияда тўп тепмоқда. Аслида унга топ-дивизион жамоаларидан талай таклиф бўлди, бироқ у собиқ жамоасига қайтишни афзал билди. "Парма"ни А Серияга олиб чиқишни режалаштирган Буффон ҳозир ҳам юқори спорт формада эканини кўрсатмоқда. 

Франк Рибери (38 ёш) – "Салернитана"

"Бавария"да ёрқин хотиралар қолдира олган Рибери айни вақтда "Салернитана"да ўйнаяпти. Франкнинг клуб билан шартномаси мавсум якунига қадар амал қилади. У ҳалигача майдонда топ-даражада ўйнамоқда. Дарвоқе, унга Бразилия ва Франция клубларидан таклфлар бўлмоқда. 38 ёшли футболчи учун бу ажойиб ҳолатдир.

Нани (35 ёш) – "Венеция"

"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси АҚШ майдонларида ажойиб ўйин кўрсатди ва ўзидан яхши ном қолдирди. У "Орландо Сити" сардори сифатида қўшалоқ голлар ва голли узатмаларни амалга оширди. 35 ёшли футболчининг MLS'даги умумий статистикаси ҳам жуда яхши кўринишда: 31 та гол ва 18 та голли пас. Эндиликда у А Серияда жавлон уришга шайланмоқда. 

Лукаш Подольски (36 ёш) – "Гурник"

Польшада туғилган ва кейинчалик Германия терма жамоаси либосида 3 маротаба жаҳон чемпионати, 4 бор Европа чемпионатида иштирок этган қаҳрамонимиз айни вақтда "Гурник" шарафини ҳимоя қилмоқда. Туркия, Япония каби лигаларда ўйнаган Лукаш фаолиятини туғилган мамлакатида ўтказмоқда. Ҳар қалай у аллақачон 3 та гол уришга ва 1 та голли узатмани қайд этишга муваффақ бўлди. 

Маруан Феллайни (34 ёш) – “Шандун Тайшань”

Узун сочини Хитойга келиб кестириб ташлаган Маруан айни вақтда 34 ёшда. 2019 йилда у "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиб, "Шандун Тайшань" билан шартнома имзолади. Диққат қилинг: ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, у чин юртида 78 та ўйинда 31 та гол уришга муваффақ бўлди. Қизиғи шундаки, футболчи "Эвертон" ва "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган вақтида ҳам бундай даражадаги кўрсаткичга эга бўлмаган. 

Рикарду Куарежма (38 ёш) – "Витория Гимарайнш"

Ажойиб ҳаракталари билан футбол ишқибозларини назарига тушган Куарежма 2020 йилнинг сентябридан буён фаолиятини Португалия чемпионатининг ўртамиёна жамоаси "Витория Гимарайнш" сафида ўтказмоқда. Евро-2016 ғолибига айланган футболчи ҳозирча юқори кўрсаткич қайд эта олмаётган бўлишига қарамасдан, мунтазам равишда жамоа сафида ўйнамоқда. 

Хавьер Эрнандес (33 ёш) – "Лос-Анжелес Гэлакси"

"Манчестер Юнайтед" ва "Байер" жамоаларида ўйнаган "Чичарито"нинг MLS'даги дастлабки йили омадсиз чиққан эди. 11 та ўйнида атиги 1 та гол. Кейинги мавсумда эса у 21 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 17 та тўп киритди ва 3 та самарали узатмани амалга оширди. У 2015/2016 йилларда "Байер" либосида бир бир мавсум давомида 17 та гол урган ва шундан буён бунчалик кўп гол ура олмаганди.

Самандарбек таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика