

Қайд этилишича, "Манчестер Юнайтед" 18 ёшли ўйинчи учун 40-50 миллион евро тўлашга тайёр. "Қизил иблислар" беш мавсумлик шартнома ва уни бир йилга узайтириш тўғрисидаги бандни таклиф этишмоқда.
Олдинроқ, матбуотда Лени Йоронинг "Реал"га ўтишни афзал кўраётгани ҳақида хабар чиққанди. Ёш ўйинчининг "Лилль" билан шартномаси 2024/25 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.



