Йўқ, Кейн учун янги даъвогар пайдо бўлди

Mirjalol Normatov
19 апр 2020, 16:29
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн барибир клубни тарк этиши мумкин.

"Corriere dello Sport" хабарига кўра, "Ювентус" раҳбарияти англиялик футболчини таркибга қўшиб олмоқчи. У Гонсало Игуаиннинг ўрнига муносиб кўрилмоқда. Олдинроқ аргентиналик ҳужумчи коронавирус сабабли Италияга келишни истамаётгани борасида маълумотлар тарқаганди.

26 ёшли Кейн ушбу мавсумда 25 ўйинда 17 гол урди ва 2 ассистентлик қайд этди. Унинг клуб билан келишуви 2024 йилга қадар давом этади.

Бугун унинг хизматларидан "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" воз кечгани борасида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport