UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  1 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  11 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  8 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1

"Ёлғиз посбон". "Навбаҳор" етакчисининг сиз билмаган ҳикояси Янгиликлар

"Ёлғиз посбон". "Навбаҳор" етакчисининг сиз билмаган ҳикояси

Турк футболида афсонага айланган Волкан Демирелни танийсиз.

Унинг жуда машҳур бир ибораси бор эди: "Дарвозабонлар ёлғиз одамлар бўлишади". Бу ўхшатиш кўпроқ бугунги қаҳрамонимизга мос тушадигандек.

У Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган. Тошкентга кўчиб келганида атиги 5 ёшда эди. Ҳаёт оғир ва бешафқат, болалар эса ғубордан холи бўлишади: содда, аммо чиройли орзулар билан яшайдиган. 

Қийин кунларни бошдан ўтказаётган оиласи билан шаҳардаги холасининг 1 хоналик уйига зўрға сиғишди. Уй тор, бироқ болакайнинг тасаввур дунёси кенг, ниятлари улкан эди. У ҳар доим яхши ҳаёт ҳақида ўйлар, ёрқин келажакни орзу қиларди.

Шу туфайли ҳам 11 ёшида футбол мактабига боришга журъат топди. Тасодиф туфайли дарвозага турди, аммо нолимади. Аслида темирдан ишланган устунлар ёнида бир умр туришга, тўрни барчадан қўриқлашга ҳам шай эди. Етарки, орзулари ушалсин. 

Ҳаёт қизиқ. Тасаввур қилинг, сизда футболчи бўлиш учун ажойиб имконият, дарвозабон бўлиш учун кучли истак бор. Лекин машғулот ўтказиш учун қўлқоп йўқ. Қандай аҳволга тушардингиз? Атиги 11 ёшдасиз, яқинларингиздан ёрдам сўрашга эса уяласиз. Чунки пул йўқ ва сиз буни биласиз. 

Бугунги қаҳрамонимиз шундай кунларни ортда қолдирди. Рўзғорга фойда тегсин деб, онаси тайёрлаган юпқаларни бозорда сотди, шифохоналардаги хасталарни сариёғ билан таъминлаб турди. Машғулотларда эса ўртоғи совға қилган бўёқчи усталарнинг қўлқопи билан шуғулланди.
Бир куни онаси унга янги қўлқоп совға қилганди. Бу совға оила бюджети учун 6400 сўмга (ўша пайтда пулнинг қадри баланд эди) тушганини билганида уялиб кетганди.

Тез орада "Пахтакор"дан таклиф олиб, у ерда Самвел Бабаян билан танишди. Барчаси яхши кетаётган эди. Бу пайтга келиб оилавий ҳолати анча ўнгланган, лекин ўз устида ишламай қўйгани туфайли кун сайин Бабаяннинг назаридан тушиб борди.

"Пахтакор"да асосий бўлолмаслигини англагач, 2011 йилда Муборак томон йўл олди. "Машъал"да Денис Иванков билан танишди ва бутун ҳаёти ўзгариб кетди. 

Муборакдан кейин "Насаф", "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Навбаҳор" жамоаларида тўп тепди ва айни пайтда юртимизнинг энг яхши дарвозабонларидан бири ҳисобланади. Сезган бўлсангиз керак, гап терма жамоамиз кипери Ўткирбек Юсупов ҳақида боряпти. Унинг ҳаётида қийин кунлар кўп бўлди. Баъзан ўз мураббийлари чиқиштирмагани учун уйига кўзида ёш билан қайтди, баъзида фуқаролиги йўқлиги туфайли панд еди (у 2017 йилда Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган). Аммо барчаси ортда қолди. Бир пайтлар машғулотда кийиш учун қўлқоп тополмаган Юсупов бугун онасига машина совға қилди, Суперлигадаги энг барқарор посбонлардан бирига айланди. Энг муҳими, у энди ёлғиз эмас. Минглаб мухлислари бор.

Куни кеча 31 ёшни қаршилаган Ўткир Юсупов қаторасига 3-мавсумда "Навбаҳор" таркибидаги энг яхши ўйинчи бўлди. Ваҳоланки, унинг футбол ўйнашига ишонмаганлар талайгина эди. Шундай экан, бугунги ҳаётингиз 3 кунлик синов эканини унутманг. Уни ўзгартириш ўз қўлингизда...

Арвеладзе Англияда — қандай қилиб?

Муаллиф :
Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика