

"АПЛ клублари олдингидан 3 маротаба кўп пул сарфлашяпти.
Бундеслигага сармоя қилинган маблағ Германия терма жамоасини кучлироқ қилишда ёрдам беряпти. Сўнгги йиллар давомида ёш футболчилар ривожланиши учун 100 млн. фунт сармоя киритилди. Агар бундан тўғри фойдаланилса, немис футболида ажойиб ишларни амалга ошириш мумкин.
Бу маблағ ёшларни тарбиялаш стандартини юқори даражага олиб чиқиш учун сарфланди.
Инглиз ёшлари клубларда ўйин амалиётига эга бўлишмаяпти. Шу сабабли, Англия терма жамоаси катта турнирларда муваффақиятли иштирок эта олмаяпти" - дейди Лёв.



