UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  14 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  6 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  11 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   4

Йоахим Лев: “Чили кичик мамлакат, аммо футбол савияси бўйича дунёда учинчи ўринда” Янгиликлар

Йоахим Лев: “Чили кичик мамлакат, аммо футбол савияси бўйича дунёда учинчи ўринда”

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев Конфедерациялар кубоги финали олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Чили термасининг ўйини ҳақида

“Чили термаси таркибида бир қатор яхши футболчилар борлигини биламиз. Жамоа таркибига қарайдиган бўлса, уларда 8-11 нафар жаҳон даражасидаги футболчилар тўп тепади. Улар ўз клубларида ҳам етакчи. Булар орасида Видаль ва Санчесни алоҳида кўрсатишим мумкин.

Чили кичик мамлакат, аммо футбол даражаси бўйича жаҳонда учинчи ўринда туради. Улар тактик жиҳатдан жуда яхши ўйин кўрсатишади.

Пеналтилар серияси ҳақида

“Нима учун мен қўрқишим керак? Бизда ҳам 11 метрли жарима зарбаларини қайтара оладиган яхши посбон бор. Мен финал баҳси пеналтилар сериясига қадар етиб боришидан ҳайиқаётганим йўқ.

Финал учрашуви бошидаёқ ўйин тизгинини ўзимизда сақлаб туришимиз лозим. Эртанги баҳсда биз албатта ғалаба учун курашамиз. Чили билан гуруҳ босқичидаги ўйинга қараганда фаолроқ ҳаракат қилишимиз лозим бўлади”, дейди Лев.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика