

Бу ҳақда Испания ФФ твиттер саҳифасида маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Йерро 2007-2011 йилларда ҳам худди шу вазифада ишлаган.
Илгарироқ Marca нашри берган хабарга кўра, Серхио Рамос, Пике, Сержио Бускетс, Андрес Иньеста сингари футболчилар Йеррони бу лавозимда ишлашини қўллаб-қувватлашган эди.
Испания ФФдан кейин Йерро “Малага” жамоасида бош директор, сўнгра “Реал”да Карло Анчелоттига ёрдамчи ва “Овьедо” жамоасида бош мураббий сифатида фаолият юритганди.



