UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  1 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  2 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1

“Яшнобод” футболчилари машғулотларни бошладилар Янгиликлар

“Яшнобод” футболчилари машғулотларни бошладилар

Теглар :  Яшнобод
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати “В” ПРО лига вакили Тошкентнинг “Яшнобод” жамоаси аъзолари янги мавсумга ҳозирликни бошладилар.

Азизжон Файзиев бош мураббийлигида машғулотлар кунига икки маҳал Яшнобод туманидаги 198-сонли умумий ўрта таълим мактаби сунъий қопламали стадионида олиб борилмоқда.

— Жамоамиз ўз олдига ёш ва иқтидорли футболчиларни тарбиялашни мақсад қилиб қўйган, — дейди “Яшнобод” футбол клуби бош мураббийи.

— Ўтган йили дебют мавсумида жамоамиз аъзолари мухлис ва мутахассисларда ёмон таассурот қолдиришмади. Янги мавсумда ҳам кўпроқ эътиборни ёшларга қаратамиз. Ҳозир машғулотларимизда йигирма беш нафар футболчи иштирок этмоқда.

“Яшнобод” профессионал футбол клуби президенти, туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайховнинг таъкидлашича, айни пайтда жамоа учун янги автобус харид қилиш учун буюртма берилган. Шунингдек, футбол клуби учун замонавий қароргоҳ қурилиши бошланиш арафасида.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика