UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  0 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  21 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  21 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  2 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  1 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  8 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  8 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  2 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  51 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  5

Япониялик футболчи Қатар клубига ўтди Янгиликлар

Япониялик футболчи Қатар клубига ўтди

Япония терма жамоаси аъзоси Шоя Накажима фаолиятини Қатарда давом эттиради.

Накажима "Ал Дуҳайл" билан шартнома имзолади. Футболчини қўшиб олишдан мақсад Осиё чемпионлар лигасида муносиб иштирок этиш. Накажима ўзининг блогида шундай ёзди: "Мен "Портимоненсе"ни тарк этяпман ва бундан кейин "Ал Дуҳайл" учун ўйнайман. Ўйлайманки, Қатарда ҳаммаси мен учун яхши кечади. "Ал Дуҳайл"нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшмоқчиман". 

Шоя Накажима бир пайтнинг ўзида ҳам чап қанот, ҳам ҳужумчи ортида ўйнай олади. У 2017 йил ижара асосида "ФК Токио"дан Португалия клубига кўчиб ўтганди. Ўзининг илк мавсумида 29та ўйинда иштирок этиб, 10та гол урган ва 12 бор голли узатмани амалга оширди. Ўтган мавсум эса атиги 13та учрашувда иштирок этиб, 5та гол урди. Бунга сабаб футболчи жароҳат олиб кўп вақтини майдон ташқарисида ўтказди. 

Накажима Япония терма жамоаси сафида 6та ўйинда майдонга тушиб 2та гол урган. Қатар чемпионати тугашига 7 тур қолганида "Ал Дуҳайл" иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўринда эса "Ал Садд" бормоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика