

Япония узоқ вақтдан бери ўз фуқароларига Шимолий Кореяга саёҳат қилмасликни маслаҳат бериб келган, бироқ уларга буни тақиқлагани йўқ. Икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмас.
Қанча томошабин саёҳатга чиқишга ҳаракат қилиши аниқ эмас. Бунинг учун уларга Шимолий Корея визаси керак бўлади. Япониянинг NHK телеканали маълум қилишича, ўн тўртта ҳукумат вакили, шунингдек, оз сонли ОАВ ходими "мовий самурайлар"га ҳамроҳлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Японияда ўтган 3-тур учрашувида мезбонлар Шимолий Кореяни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Пхеняндаги 4-тур беллашуви 26 март куни ўтказилади.


