Япония клуби 53 ёшли ҳужумчи билан шартномани узайтирди
11 янв 2021 16:40
Янгиликлар
Япония клуби 53 ёшли ҳужумчи билан шартномани узайтирди
"Йокогома" 53 ёшли форвард Кацуйоси Миура билан ҳамкорликни давом эттиради.
Томонлар 2020/21 йилги мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган шартнома имзолашди. Бу мавсум "қария" учун 36-си бўлади.
"Футболга бўлган иштиёқим сўнмайди. Мен доим машғулотлар қиламан ва ўз олдиммга янги мақсадлар қўяман. Имкон борича кўп ўйин ўтказмоқчиман ва жамоамга ғалабага эришиши учун ёрдам бермоқчиман" - дейди Миура.
Кацуйоси фаолияти давомида турли мусобақаларда 669та ўйинда майдонга тушиб, 187та гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар