UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  0 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  9 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Япон ютди, корейс ютди, биз ҳам ютамизми? Янгиликлар

Япон ютди, корейс ютди, биз ҳам ютамизми?

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогига тайёргарлик йўлида навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Бугун футболчиларимиз "Миллий" ("Бунёдкор") стадионида КХДР терма жамоасини қабул қилишади. Аввало шуни айтиш керак, ўйинга эътибор катта эмасдек. Масалан, кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида унчалик кўп ОАВ иштирок этмади. Қолаверса, терма жамоамиз машғулотларини ёритиб бориш ҳам аввалги йиллардагиек эмас. Гўёки кўпчилик "уйқуга" кетгандек. 

Кеча бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувларида Осиёнинг етакчи жамоалари яхши натижа қайд этишди. Япония Панамани 3:0 ҳисобида мағлуб этди, Жанубий Корея Уругвайдан 2:1 ҳисобида устун келди. 16 октябрь куни биз билан ўйнайдиган Қатар эса Эквадорни 4:3 ҳисобида таслим этди. Бугун биз ҳам ғалаба қозонамизми? 

Агар терма жамоа мунтазам ютиб турганида бу савол кун тартибига қўйилмасди, чунки КХДРни ютишимизга тўлиқ ишонган бўлардик. Аммо бир йилдан ошдики, ўртоқлик ўйинларида ғалаба қозона олмаяпмиз. Охирги марта ўтган йил 25 август куни Қирғизистонни 5:0 ҳисобида мағлуб этганмиз. Лекин бу ўйин ёпиқ эшиклар ортида ўтказилганди. Ўзимиз кўрган ўйинлардан эса 6 июнда Таиланд терма жамоасини 2:0 ҳисобида ютганмиз. 

Хуллас, бир йилдан зиёд вақт мобайнида ютмаслик Эктор Куперни хавотирга соладими-йўқми, бу ҳақда бир нарса дея олмаймиз. Балки Купер аввалги учрашувлардаги натижалар ҳақида умуман ўйламаётган бўлиши мумкин. Унинг мақсади аниқ: терма жамоани Осиё Кубогига тайёрлаш. Лекин йигитлардлаги шижоатни қайтариш учун ғалаба қозонмаса бўлмайди. Чунки машғулот ҳар қанча қизиқ ўтмасин, ўйинда ютмаслик жамоадаги кайфиятнинг пасайишига олиб келади. 

Айтишади-ку, машғулотдаги меҳнат маҳсули ўйинда кўриниши керак. Кечаги матбуот анжуманида "КХДРга қарши ҳужумкор футбол кўрамизми?" деган саволга мураббий рўй-рост ҳужумкор ўйин намойиш этамиз деб ваъда бермайман деди. Шундан келиб чиқиб катта эҳтимол билан бугун ҳам Сурияга қарши ўйин картинасини кўрсак керак. Яъни, Купер аввало ҳимояга урғу беради. У рақибдан келиб чиқиб тактика танламаяпти. Жамоага кимга қарши ўйнамасин, ҳимояни мустаҳкам ушланглар деяпти. 

Бугунги рақиб тан олайлик биздан кучсиз. КХДР охирги марта март ойида ўйнаган. Шундан бери жамоа биринчи марта йиғилди. Биз эса ҳар ой йиғин ўтказяпмиз, ўртоқлик учрашувлари ҳам бисёр. Шундан келиб чиқиб бугун Шимолий Корея бизга қарши ҳеч нарса қила олмаслиги керак. Япония доим ўртоқлик ўйинларида ютиб турган бир пайтда биз КХДРни мағлуб эта олмаймизми? 

Ўйиндан олдин аншлаг кузатилмади. Бугун ўйин борлигини кимдир билади, кимдир йўқ. Реклама кучли эмас. Лекин СИП учун чиқарилган чипта нархи 100 минг сўм. Оддий бир ўртоқлик учрашуви учун жуда қиммат нарх, менимча. Одамлар 100 мингга концертга кириб маданий ҳордиқ олиб чиқишяпти. Футбол маданий ҳордиқ бера оладими? Беради қачонки ўйин зерикарли бўлмаса. Лекин Сурия билан кечган баҳсга ўхшаб нурсиз футбол кўрсатишса, кимнинг футболга тушгиси келади?

Футболда ажиотаж бўлиши керак, зарбалар, кутилмаган сейвлар, тўп дарвоза устуни ва тўсинига тегиб қайтиши, бурчак тўплари, ўткир ҳужумлар, тезкор ва алдамчи ҳаракатлар, мухлисларнинг олқиши бўлиши керак. Агар ўйин пайтида шулар бўлмаса, демак бу футбол эмас. Биз ҳам терма жамоадан мана шундай ўйин хоҳлаймиз. 

Купернинг бугун ҳимоя, эртага ярим ҳимоя, индинга ҳужум устида ишлаймиз деяётгани худди абсурдга ўхшаяпти. Замонавий футболда бунинг иложи бормикан? Ҳозир дунё мураббийлари бундай усулни қўллаётгани йўқ. Ҳамма жамоа сифатида ўйинни шакллантиряпти ва рақибга қараб тактика танлаяпти. Терма жамоамиз авваллари қандай эди-я! Бизга тўп билан футбол ярашарди. Ҳозир ҳам мухлиснинг терма жамоадан эҳтирослар жунбушга келадиган ўйин талаб қилишга ҳаққи бор.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика