Янузай: “Финалда мухлисларсиз ўйнаб бўлмайди”

13 апр 2020, 08:25
“Реал Сосьедад” ярим ҳимоячиси Испания Кубоги финали ҳақида гапирди.

“Эртароқ қайтишни хоҳлардик, аммо энг муҳими — саломатлик. Соғликсиз ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Финалда эса мухлисларсиз ўйнаб бўлмайди. Ушбу баҳс иккала жамоа мухлислари билан ўтказилса яхши бўларди”, — дейди Аднан Янузай.

Маълумот учун, “Реал Сосьедад” Испания Кубоги финали доирасида “Атлетик” билан ғолиблик учун баҳсга киришиши лозим. Ўйин 18 апрелда бўлиб ўтиши белгиланганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TMW