UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  52 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22

Янгиланган "дренаж" тизими ва "прошивка" —таъмирлаш ишлари олиб борилаётган “Бунёдкор” стадионидан репортаж Янгиликлар

Янгиланган "дренаж" тизими ва "прошивка" —таъмирлаш ишлари олиб борилаётган “Бунёдкор” стадионидан репортаж

Теглар :  Бунёдкор
“Бунёдкор” футбол клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уй ўйингоҳи ҳисобланган “Бунёдкор” стадионида июль ойидан буён таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Майдон нисбатан чуқурликда жойлашгани унинг ҳаво айланиш тизимига салбий таъсир қилган. Бир неча  марта амалга оширилган қайта таъмирлаш ишлари ижобий натижа бермагани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Албатта “Бунёдкор”дек муҳташам стадионга бу каби ҳолатлар ярашмайди. Шу йилнинг ёз фаслида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, ишчи гуруҳ тузилиб, стадионни қайта таъмирлаш бўйича режа ишлаб чиқилди ва июль ойидан ишлар бошлаб юборилди.

Дастлаб, майдоннинг эски чими, тупроғи ва фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб улгурган “дренаж” тизими ускуналари олиб ташланди. Сўнг бир метр баландликда янги тупроқ тўкиб чиқилди. Шу тариқа асли чуқурликда жойлашган майдон бир метр баландликка кўтарилди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Тупроқдан кейин майдоннинг “дренаж” тизими тўлиқ янгиланди ҳамда икки хил ўлчамдаги “щебен” тошлари тўкилди. Тошлар тўкилгач энди Чинознинг маҳаллий майин қумлари “щебен”лар устидан жой олди. Бу ўз-ўзидан майдон асл ҳолатидан деярли икки метр баландликка кўтарилганини англатади. Асосийси шуки, энди майдонда ҳаво айланиш тизими яхшиланади ва ўз-ўзидан бу чимнинг ривожланишига ижобий таъсир қилади. Қолаверса, ўйинчилар ҳам учрашув вақтида нафас олиш муаммоларига дуч келмайди.

Бугун майдоннинг қайта таъмирлаш ишлари янги босқичга ўтди. Мухлислар кутаётган янгилик: “Бунёдкор” майдонига чим ётқизила бошланди. “Кентуки” уруғидан экилиб юртимизда етиштирилган чим маҳаллий иқлимга тўлиқ мос. Бугундан бошланган чим ётқизиш ишлари тез кунларда якунланади. Сўнг чим қиш фаслида тўлиқ парваришланади. Ишқибозларни хурсанд қиладиган яна бир янгиликни айтиб ўтмасак бўлмайди. Ишчи гуруҳнинг режасига кўра, Ўзбекистон стадионларида илк бор айнан “Бунёдкор”да “прошивка” тизимидан фойдаланилади. “Прошивка” тизими нима деган саволга жавоб жавоб бериб ўтсак. Чимнинг томир қисми сунъий ипларга боғлаб чиқилади. Футболчи “подкат”ни амалга оширса ёки дарвозани ишғол қилганидан сўнг тиззасини чимга қўйиб сирпаниш билан хурсандчилик қилса чимнинг жойидан кўчиб кетиши кузатилмайди. Таъкидлаганимиздек, “прошивка” тизими Ўзбекистоннинг ҳеч бир майдонида йўқ, ҳатто Марказий Осиёдаги стадионларда ҳам жуда кам фойдаланилган.

“Бунёдкор” стадиони фойдаланишга топширилганидан сўнг амалга оширилган қайта таъмирлаш ишларини асосан хорижлик мутахассислар олиб борган, натижаси эса барчага маълум. Шу кунларда амалга оширилаётган қайта таъмирлаш ишлари маҳаллий мутахассисларга ишониб топширилган. Улар шу кунга қадар Қаршидаги “Марказий”, Тошкентдаги “Жар” ва Бухородаги “Бухоро” стадионларини ҳозирги ҳолатига етиб келишида меҳнат қилишган.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика