UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 20:05Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  10 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:0 (матнли трансляция)  2 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  0 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1

Янгиариқда янги ўйингоҳ Янгиликлар

Янгиариқда янги ўйингоҳ

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси юртимизда спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга, кўплаб ибратли ва хайрли ишларга бош-қош бўлаётир.
Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - Мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллиги арафасида Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани марказидаги “Янгиобод” маҳалласида фойдаланишга топширилган янги спорт мажмуаси айнан жамғарма маблағлари ҳисобига бунёд этилди. “Хоразм Диёр Макс сервиз” масъулияти чекланган жамиятининг 80 нафардан зиёд ишчиси самарали меҳнат қилишиб, ушбу объектни қисқа фурсатда, яъни олти ой ичида қуриб битказишга эришишди. Қувонарлиси, мажмуа тасарруфида 50х90 метр ҳажмли сунъий қопламали ўйингоҳ ҳам мавжуд. Очиғи, бундай катта ўлчамли сунъий қопламали ўйингоҳ нафақат Янгиариқда, умуман Хоразм воҳасида йўқ эди. Эндиликда, туман марказида катта футбол учрашувларини ўтказиш имкони туғилди.

Спорт мажмуасини очилиш маросимида қатнашган Хоразм вилояти ҳокими Пўлат Бобожонов, Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов Президентимиз раҳбарлигида диёримизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида тўхталишиб, Янгиариқ тумани аҳлини янги спорт кошонаси билан муборакбод этишди.

Тадбирда Ўзбекистон халқ артистлари Гулора Раҳимова, ака-ука Ғофур ва Ғулом Эшжоновлар, шунингдек Янгиариқ тумани маданият ва спорт ишлари бўлимининг бадиий ҳаваскорлари ва ёш истеъдодли хонандалари куйлаган қўшиқлар даврага байрамона кайфият улашди.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика