UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

Янги Терри, МЮнинг келажаги ва бошқалар. Ушбу мавсумда АПЛни “ёндириши” мумкин бўлган 11 та болакай Янгиликлар

Янги Терри, МЮнинг келажаги ва бошқалар. Ушбу мавсумда АПЛни “ёндириши” мумкин бўлган 11 та болакай

АПЛнинг янги мавсуми ҳам бошланди. Жамоалар катта пуллар сарф қилмоқда ва кўплаб юлдузларни олиб келмоқда.

Улар орасида бир қатор ёш ва иқтидорли футболчилар ҳам бор. Биз эса ушбу мавсумда ўзини кўрсатиши мумкин бўлган ёш футболчилар ҳақида фикр билдириб ўтамиз.

Барт Вербрюгген, 20 ёш, дарвозабон, “Брайтон”

“Брайтон” ёзда асосий дарвозабони бўлиб келган Роберт Санчесни “Челси”га сотди ва унинг ўрнига “Андерлехт”дан 20 миллион евро эвазига Барт Вербрюгген сотиб олди. Нидерландиялик ўтган мавсумни ажойиб ўтказди ва ёзда бўлиб ўтган У-21 Европа чемпионатида жамоанинг асосий дарвозабони бўлди. Ёш дарвозабон жамоасида биринчи рақамли бўлиш учун Жейсон Стиль билан рақобат қилиши лозим. Барт оёқда жуда яхши ўйнайди ва “Брайтон”нинг ҳозирги мураббийининг ўйин услубига идеал тушади.

Милош Керкез, 19 ёш, чап қанот ҳимоячиси, “Борнмут”

“Яқин беш йил ичида Англия ёки Испанияда ўйнашни орзу қиламан”, — деб фикр билдирган Милош ўтган ёзда. Ёзда Милош Керкез «Лацио»га ўтиши ҳақида гап сўзлар юрди. Бироқ футболчи бир йил ичида орзусига етди ва Англияда ўйнаш имконига эга бўлди. “Борнмут” ҳимоячини “Рома”дан сотиб олди ва унга Англияда ўйнаш имконини яратди. Милош АПЛнинг биринчи турида тўлиқ ўйнади ва Who Scored томонидан 6.9 балл олди (жамоадаги тўртинчи кўрсаткич). Дебют учун ёмон эмас.

Дестини Удоджи, 20 ёш, чап қанот ҳимоячиси, “Тоттенхем”

Лондон жамоаси италияликни ўтган йили сотиб олганди ва яна бир йил “Удинезе”да қолдиришга қарор қилганди. Ўтган мавсумдаги ажойиб иштирокидан сўнг у Англияга келди. Ангелос Постекогл томонидан ишлаб чиқилган тактикада қанот ҳимоячилари ҳужумга яхши ўта олишлари лозим. Дестини эса буни жуда яхши уддалай олади. 20 ёшли болакай ўтган мавсумда “Удинезе” таркибида қанотда якка ҳукмдорлик қилганди. “Тоттенхем” ниҳоят яхши чап қанот ҳимоячисига эга бўлди. Удоджи биринчи турда тўлиқ ҳаракат қилди.

Жерред Брэнтуэйт, 21 ёш, марказий ҳимоячи, “Эвертон”

ПСВдаги омадли мавсумдан сўнг Жерред Брэнтуэйт яна жонажон жамоасига қайтди. У рақиблари билан курашга киришидан қўрқмайди ва боши билан ажойиб ўйнайди. Бироқ “Эвертон” яқин келажакдаги юлдузи бўлиши лозим бўлган футболчисидан айрилиши мумкин. Сабаби унга МЮдан таклиф тушаган. Жерред Брэнтуэйт биринчи турда майдонга тушмади.

Леви Колуилл, 20 ёш, марказий ҳимоячи, “Челси”

Ўтган мавсумда “Брайтон”да ижарада ҳаракат қилган Леви Колвилл бу ёзда “Челси”да қолишни режа қилмаганди. Бироқ Почеттино ёш ҳимоячига имкон беришни ваъда берди ва мавсум олди йиғинларда ҳимоячини доимий тарзда майдонга туширди. Шундан сўнг Леви жамоада қолишга қарор қилди ва “Челси” билан 2029 йилга қадар шартнома тузди. У клуб афсонаси бўлмоқчи эканлигини маълум қилди. Кўпчилик мутахассислар уни иккинчи Жон Терри деб аташмоқда. Жамоадаги рақобат катталигига қарамасдан, Леви Колвилл АПЛнинг биринчи турида “Ливерпуль»га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушди.

Кобби Майну, 18 ёш, таянч ярим ҳимоячиси, “Манчестер Юнайтед”

Кобби — “Қизил иблислар”нинг академиясидан чиққан футболчи. Жамоа билан турнеда иштирок этди ва ўзини ажойиб тарзда кўрсатди. Тен Хаг уни “Реал Мадрид”га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга туширди. Бироқ Кобби Майну ушбу учрашувда жароҳат олди. Кўплаб жамоалар футболчини ижарага олишни истади, бироқ МЮ бунга йўл қўймади. Мухлислар Кобби Майнуни Пол Погбага ўхшатишмоқда, бироқ Кобби анча агрессивроқ ҳаракат қилади.

Кобби жароҳат сабабли дастлабки ойларни ўтказиб юборади. Эрик тен Хаг унга ишонмоқда ва шу сабабли 18 ёшли вундеркинг жароҳатдан қутилганидан сўнг МЮ бош мураббийи унга имкон бериши аниқ.

Факундо Буонанотте, 18 ёш, ҳужумкор ярим ҳимоячи, “Брайтон”

“Брайтон” Алексис Мак Аллистерни сотди ва унга захира сифатида қишда футболчи олиб қўйганди. Факундо Буонаноттени «Росарио Сентраль»дан харид қилинган ва ярим мавсум давомида Мак Аллистер олдида ўйинларда иштирок этди. Факундо аллақачон АПЛнинг 13 та баҳсида иштирок этиб бўлган.

Матеус Франса де Оливейра, 19 ёш, ярим ҳимоячи, “Кристал Пелас”

“Челси”га йўқ деган камдан-кам бразилиялик. “Кристал Пелас” “Фламенго” ярим ҳимоячиси учун 30 миллион евро тўлади. Франснинг энг кучли томони — ишончли ҳаракатида. У ҳужум олдида, марказий ҳимояда ва қанотларда ҳам бирдек ўйин кўрсата олади. Матеус жароҳат сабабли биринчи турни ўтказиб юборди.

Бени Траоре, 20 ёш, ҳужумчи, “Шеффилд Юнайтед”

ШЮ АПЛга қайтиши билан ёш ва тезкор ҳужумчи билан шартнома имзолади. Бени Траоре ўтган мавсум Швеция чемпионатида 20 та учрашувда 15 та гол ва 5 та ассист қайд этган. Унга кўплаб топлардан таклиф бўлди, бироқ у ШЮни танлади. Бени Траоре биринчи турда майдонга тушди ва ҳозирча гол уришга эриша олмади.

Симон Адингра, 21 ёш, вингер, “Брайтон”

“Юнион”даги ажойиб мавсумдан сўнг Симон Адингра “Брайтон”га қайтди. Симон ёзги йиғинда ўзини ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қилди, “Брентфорд”га қарши учрашувда дубль қайд этган. “Брайтон”нинг ҳужум чизиғида рақобат катта. Бироқ Симон Адинграга мавсум давомида имконига эга бўлиши аниқ. У “Лутон”га қарши учрашувда 13 дақиқа ҳаракат қилди ва битта гол уришга ҳам улгирди.

Расмус Хойлунн, 20 ёш, ҳужумчи, “Манчестер Юнайтед”

Рўйхатдагилар орасида энг қиммати ва энг машҳури. Энди Манчестер дербиларида иккита скандинавиялик ҳужумчилар ҳаракат қилади. Холландга қарши Хойлунн! 20 ёшли ҳужумчи бир ярим йил аввал Австиянинг “Штурм” жамоасида ўйнарди, энди эса “Олд Траффорд”ни “ёндириши” лозим.

Расмус Хойлунн АПЛда тўп даражадаги бўлиши учун барча хислатлар бор. Дриблинг, тезлик, техника бор. Расмус Хойлунн МЮга “Аталанта”дан жароҳат билан келди ва энди унинг АПЛдаги дебюти учун маълум муддат керак бўлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика