UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  64 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   29 21:11Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" – "Галатасарай". Шомуродов асосийда, Файзуллаев қайдномада йўқ  12 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  4 20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  3 20:43Бундеслига. ​"Бавария" – "Боруссия Д". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 20:39АПЛ. "Фулхэм" – "Арсенал". Таркиблар маълум!  2 20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  2 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  49

Янги мавсум олдидан клублар хавфсизлик офицерлари учун семинар ўтказилди Янгиликлар

Янги мавсум олдидан клублар хавфсизлик офицерлари учун семинар ўтказилди

Теглар :  хавфсизлик
Футбол учрашувлари вақтида иштирокчилар ва стадионга ташриф буюрган томошабинлар хавфсизлигини таъминлаш энг устувор вазифалардан бири саналади.

Футбол клублари тизимида фаолият олиб бораётган хавфсизлик бўйича офицерлар бу борада ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ва Лига комиссарлари билан яқиндан иш олиб боришмоқда.

Лига сўнгги йилларда ҳар мавсум аввалида клубларнинг хавфсизлик офицерлари учун ўқув-семинари ташкил этиб, уларнинг хизмат вазифалари, уларга қўйиладиган талаблар, ўйин олдидан ва учрашув давомида стадион ҳудудида хавфсизлик қоидаларига тўла риоя этилишини таъминлаш каби жиҳатлар бўйича тўлиқ тушунча бериб келмоқда.

2023 йилги мавсум старти олдидан ўтказилган семинарда ЎзПФЛ, ЎФА, Ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг жамоат тартибини сақлаш бўйича масъуллари иштирок этиб, ўтган мавсум бу борада амалга оширилган ишлар сарҳисобини бажарган ҳолда олдиндаги мавсум учун умумий режалар муҳокама қилинди.

Бу йилдан эътиборан ҳар бир футбол клуби ўз ички хавфсизлик низомини тасдиқлади. Эндиликда учрашувлар пайтида клублар хавфсизлик офицерлари айнан мана шу низом асосида жамоат тартибини сақлаш бўйича Лига, Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия билан яқин ҳамкорликда иш олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика