

Бугун ижодий гуруҳимиз билан "Пахтакор" жамоасининг машғулотларида бўлдик. "Шерлар" машғулоти одатдагидек Қибрайдаги қароргоҳда бўлиб ўтди. Унда таркибга янги келиб қўшилган черногориялик ҳимоячи Илия Мартинович, польшалик ҳимоячи Александр Насонов ва польшалик ҳужумчи Пшемислав Банашак ҳам қатнашди. Марказий ҳимоячилар Шерзод Аъзамов ҳамда Достон Турсунов умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмади.
Маълумот учун, "Пахтакор" иккинчи даврани 1 август куни "Динамо"га қарши учрашув билан бошлайди.






















